Бугун Испания чемпионатида 2-турнинг қолган ўйинлари ўтказилади.
Билбаода "Атлетик" амалдаги чемпион "Барселона" жамоасини қабул қилади.
Ушбу жамоалар Ла лигада шу кунга қадар 170 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 83 тасида "Барселона", 59 тасида "Атлетик" ғалаба қозонган бўлса, қолган 28 беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 326:253 Каталонияликлаар фойдасига!
Ўзаро ўйинларда
"Атлетик"нинг энг йирик ғалабаси: 12-1
"Барселона"нинг энг йирик ғалабаси: 7-0
Жанговор дуранг: 3-3
Факт: "Барселона" охирги 5 ўйинда "Атлетик"ка очко бермаяпти.