Испания чемпионатининг 3-турида «Реал» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Голлардан бирига жароҳатидан қутилиб, майдонга қайтган Роналду муаллифлик қилди.
6-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Тезкор ҳужумда Бэйл ва Роналду бир ҳимоячига қарши чиқиб келишди. Бэйл тўпни Роналдуга оширди, у эса бўш қолган дарвозани ишғол этишда қийналмади.
41-дақиқада яна бир гол урилди. Роналду тўпни жарима майдонига оширди. Мората боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қайтара олди. Қайтган тўпни Данило дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни оширди.
Бўлим якунида бурчак зарбасидан оширилган тўпни Серхио Рамос яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Иккинчи бўлим ҳам «Реал»нинг голи билан бошланди. Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни Пепе яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ киритди.
62-дақиқада Модрич жарима майдони чизиғидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол этди. Унинг ҳимоячилар орасидан йўллаган зарбасини дарвозабон кўрмай қолди.
Шундан сўнг мезбонлар хотиржамликка берилишди ва натижада бир неча гол ўтказиб юборишди.
64-дақиқада Куэвас ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Риера боши билан аниқ зарба йўллаб, чиройли гол урди.
72-дақиқада Торрес пенальтини аниқ амалга ошира олмади, Касилья унинг зарбасини қайтарди.
Орадан 6 дақиқа ўтгач, ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Давид Гарсия ҳаммадан баланд сакраб боши билан дарвозага аниқ йўллади. Шундан кейин мезбонларда бир қанча имкониятлар бўлди, аммо ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
«Реал» Мадрид – «Осасуна» 5:2 (3:0)
Голлар: 1:0 – 6 Роналду, 2:0 – 40 Данило, 3:0 – 45 Рамос, 4:0 – 56 Пепе, 5:0 – 62 Модрич, 5:1 – 64 Риера, 5:2 – 78 Гарсия Субирия.
Реал Мадрид – Касилья, Пепе, Начо, Данило, Рамос, Модрич (Асенсио, 63), Кроос, Ковачич, Бэйл (Васкес, 74), Роналду (Бензема, 66), Мората.
Осасуна – Перес, Фланьо, Гарсия Субирия, Фуэнтес, Гарсия, Тьенса, Санхурхо, де ла Куэвас (Торрес, 71), Боннин, Ривьер (Риера, 61), Кодро (Ромеро, 53).
Огоҳлантириш: Фланьо (17), Гарсия (32), Данило (69), Касилья (72), Боннин (75).
Четлатиш: Боннин (79).