Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Алавес»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 3-турида "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди ва кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.

ФИФА кунлари муносабати билан ўз терма жамоаларидан қайтган "Барселона"нинг асосий таркиб футболчилари яхши жисмоний ҳолатда бўлмагани боис, Энрике бу баҳсда майдонга асосий таркибни туширди. Бундан ташқари, каталонияликлар учрашувга руҳий жиҳатдан тайёр бўлишмагани кўриниб турди. Натижада баҳс давомида "кўк-анорранглилар"нинг ўйини қовушмади. Жисмоний жиҳатдан мавсумга ҳали тайёр бўлмаган Неймар кўп хатоларга йўл қўйди.

"Барса" ҳимояларининг иккита хатосини "Алавес" футболчилари икки марта жазолашди. Ўйиннинг 39-дақиқасида меҳмонлар ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишди ва Кико Фемини дарвозабон майдончасига кучли узатма берди. Дейверсон Матьёга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди ва дарвозани ишғол қилди.

Матьё иккинчи бўлимда ўз хатосини тўғрилади ва ҳисобни тенглаштирди. У бурчакдан етказилган узатмани бош билан рақиб дарвозасига жойлади. Орадан 2-3 дақиқа ўтиб франциялик ҳимоячи худди шундай вазиятда яна бир марта гол уриши мумкин эди. Неймар бурчакдан етказган узатмага Жереми бош билан зарба берди. Тўп ҳимочига тегиб қайтди ва Матьёнинг ўзи 6 метр масофадан ўнг оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг 64-дақиқасида "Алавес" иккинчи марта каталонияликлар дарвозасига йўл топди. ГООООЛ!!! Хавьер Маскерано тўпни қайтариш чоғида уни оёқлари остидан ўтказиб юборди. Ибаи Гомес тўпни эгаллади, йўл-йўлакай Алеиш Видални алдади ва олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Энрике майдонга Иньеста, Месси ва Луис Суаресни ташлади, аммо уларнинг ҳаракатлари ҳам "Барселона"ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Испания Ла лигаси, 3-тур
БАРСЕЛОНА - АЛАВЕС - 1:2
Голлар: Жереми Матьё (47) — Дейверсон (39), Ибаи Гомес (64)
Барселона – Силлессен, Алеиш Видаль, Матье, Динь, Ракитич, Маскерано, Денис Суарес (Месси, 60), Бускетс, Туран (Иньеста, 64), Неймар, Пако Алькасер (Луис Суарес, 66).
Алавес – Пачеко, Руано, Тео, Гарсия Карнеро, Лагуардиа, Маркос Льоренте, Фемения (Вигарай, 74), Мендес (Эспиноса, 70), Торрес, Ибаи Гомес (Камараса, 79), Дейверсон.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:33, 11.09.2016.
Ўқилди: 15611 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.