Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ла Лигага хориждан 10та асосий трансфер

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати ёзги трансфер ойнасида бир қатор шов-шувли харидларни амалга оширди. Қуйида хориждан сотиб олинган энг яхши футболчилар тарнсфери билан танишасиз.

Алваро Мората. «Ювентус»дан «Реал Мадрид»га. 30 млн евро.

Зиданнинг таркиб борасида янгона муаммоси Карим Бенземага муносиб рақобатдош топиш эди. «Реал» бу муаммони осонлик билан ҳал қилди. Италияда порлаган ўз тарбияланувчисини Мадридга қайтарди.

Нико Гайтан. «Бенфика»дан «Атлетико»га. 25 млн евро.

Диего Симеоне 28 ёшли бу футболчини Арда Туроннинг ўрнида кўришни истади. Трансфер бир йил кечикиб амалга ошган бўлса-да, аргентиналик футболчи универсаллиги билан турк футболчисининг Мадрид жамоасидаги етишмовчилигини қоплаш кучига эга.

Самюэл Умтити. «Лион»дан «Барселона»га. 25 млн евро.

«Барселона» мухлислари узоқ орзу қилган марказий ҳимоячи. Ҳа, ўша, ишончли, кучли, умидли ҳимоячи.

Эзекиэл Гарай. «Зенит»дан «Валенсия»га. 20 млн евро.

Ҳимоядаги асосий футболчиларини сотиб юборган «Валенсия» трансфер ойнасини қандайдир харид билан ёпиши керак эди. Сўнгги дақиқалардан Россия лигасидан номзод топилди. Ҳарқалай анча номдор ҳимоячи, валенсияликларга асқотиши аниқ.

Люка Дин. «ПСЖ»дан (ўтган мавсумни “Рома”да ижара ўтказган) «Барселона»га. 16.5 млн евро.

Алба учун муносиб рақобатчи. Мавсум оралиғида Люка Дин янги таклиф этилганлар ичида энг ёрқин ўйин кўрсата олди.

Франко Васкес. «Палермо»дан «Севиля»га. 15 млн евро.

Ўз вақтида Пауло Дибалага муносиб тандем бўла олган бу футболчи муқаддам Испанияда – «Райо»да тўп сурган. Дастлабки таассуротларга кўра, бу футболчи Сампаолининг «Севиля»сига мос келади.

Роберто Сориано. «Сампдория»дан «Вилярреал»га. 14.1 млн евро.

Бир йил аввал бу футболчи «Наполи» аъзоси бўлиши керак эди, аммо сўнгги паллаларда трансфер амалга ошмай қолди. «Сампдория»да бир йил ушланиб қолган футболчи энди Ла Лига жамоасига қўшилди.

Гансо. «Сан-Паулу»дан «Севиля»га. 9.5 млн евро.

Ўз вақтида «Сантос»да тўп сурган бу футболчини Неймардан кам муҳокама қилишмасди. Маълум муддат у омма назаридан четда қолди, мана яна у жиддий клубда пайдо бўлди. Аввалги Гансо пайдо бўлса, Ла Лигада яна бир иқтидор эгасининг ўйинидан баҳра оламиз.

Нани. «Фенербахче»дан «Валенсия»га. 8.5 млн евро.

30 ёшли португалиялик футболчига жуда катта масъулият юкланади бу мавсум. Энди у «Валенсия» етакчиларидан бири.

Алешандре Пато. «Коринтианс»дан «Вильярреал»га. 3 млн евро.

Энди 27 ёшга кирган бўлсада, футбол майдонида фахрийлардан бирига айланган Пато ўзлигини қидиришда давом этяпти. Италиядан кетиб, Бразилия, Англияда ўйнади. Энди эса Ла Лигага умид билан келди. Балки унинг иккинчи ёшлигини шу ерда кутиб олармиз?

 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:26, 13.09.2016.
Ўқилди: 6962 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3451]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3296]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2517]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2473]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2156]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2037]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1885]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1787]

«Арсенал» «Реал» ҳимоячисини харид қилмоқчи [1779]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1670]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.