Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 7-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилди. Моуриньо шогирдлари турнир аутсайдерига қарши ўйинда муҳим 2 очкодан маҳрум бўлишди.

Биринчи бўлимда мезбонлар рақиб дарвозаси томон жиддий босим уюштиришди, аммо меҳмонлар посбони Ли Грант яхши ҳаракат қилиб, дарвозанинг ишғол қилинишига йўл қўймади. Айниқса, 2-дақиқада Погбанинг жарима майдончасига берган ажойиб узатмасидан кейин Златан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва 7-8 метрдан зарба йўллади. "Сток" посбони зарбани қайтарди. Танаффусга қадар Погба ва Лингард жуда қулай имкониятлардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Моуриньо бирданига иккита ўзгаришга қўл урди ва бу ўз самарасини берди. Мезбонларнинг ҳужуми пайтида тўп Марсиалга футболчига келди ва у 13 метрлардан олис бурчакни аниқ нишонга олди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида "Сток"нинг кам сонли ҳужумларидан бири самара берди. Меҳмонлар футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Де Хеа тўпни қўлидан чиқариб юборди ва ён томонга кетган тўпга биринчи бўлиб Арнаутович етиб келди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп Давидга тегиб, ундан ўтди ва тўсинга тегиб қайтди. Жо Аллен бўш дарвозани ишғол қилди.

Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида манкунианликлар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди, аммо уларга омад кулиб боқмади. Рэшфорд ўнг қанотдан узатма берди. Погбанинг бош билан зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди.

Шу тариқа, "МЮ" ўз уйида ғалаба қозона олмади. "Сток Сити" эса учинчи очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Англия Премьер-лигаси, 7-тур, 18:15
"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "СТОК СИТИ" - 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 69 Марсьяль, 1:1 – 82 Аллен.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Лингард (Марсьяль, 67), Погба, Эррера (Депай, 84), Мата (Руни, 67), Рэшфорд, Ибраҳимович.
Сток Сити – Грант, Мартинс Инди, Шоукросс, Питерс, Кэмерон, Шакири (Бардсли, 90), Уэлан, Арнаутович (Уолтерс, 77), Аллен, Жонсон, Бони (Крауч, 77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:56, 02.10.2016.
Ўқилди: 5809 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.