Кириш Регистрация

ЕЧЛ 4-тур. «Реал» кутилмаганда Варшавада қоқилди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасида 4-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Польшанинг «Легия» клуби ўз майдонида Мадриднинг «Реал»ини қабул қилди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Роналду боши билан Бэйлга ташлаб берди. Гарет эса уни ерга туширмасдан чамаси 23 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетди – 0:1.
35-дақиқада ҳисобдаги фарқ ошди. Бэйл жарима майдони ичида икки ҳимоячи орасидан тўпни Бенземага оширди. Карим эса яқин масофадан уни дарвозага аниқ йўллади – 0:2.
Шундан сўнг, «Реал» бу ўйинда осон ғалаба қозонадигандек кўринди. Аммо «Легия» футболчилари ирода кўрсатиб, кутилмаганда ҳисобни тенглаштира олишди.
40-дақиқада Ожижа жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади – 1:2.
58-дақиқада эса, Радович жарима майдони ташқарисидан ерлатиб кучли зарба йўллади ва пастки бурчакни аниқ нишонга олди – 2:2.
Шундан сўнг «Реал» ҳужумлар босимини оширди. Бироқ жамоа бир қанча қулай имкониятлардан фойдалана олмади.
83-дақиқада эса сенсациясининг ҳиди кела бошлади. «Легия» тезкор қарши ҳужумда «Реал»ни қўлга туширди ва Мулен жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 3:2.
Аммо мезбонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан уч дақиқа ўтгач, Карвахал томонидан оширилган тўпни Ковачич узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг пастки бурчагига жойлади – 3:3. Сўнгги дақиқалар "Реал" ҳужумлари остида ўтди, бироқ "Легия" ҳимояда бошқа хато қилмади.

Чемпионлар лигаси, 4-тур

Легия Польша – Реал Мадрид Испания 3:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – 1 Бэйл, 0:2 – 35 Бензема, 1:2 – 40 Ожижа-Офоэ, 2:2 – 58 Радович, 3:2 – 83 Мулен, 3:3 – 85 Ковачич.

Легия – Маляж, Паздан, Глоушек, Жезничак, Берешиньски, Мулен, Радович (Прийович, 77), Гильерме, Ожижа-Офоэ (Йодловец, 87), Копчиньски, Николич (Кухарчик, 69).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Коэнтрау (Асенсио, 77), Варан, Ковачич, Кроос, Бэйл, Мората (Диас, 85), Бензема (Васкес, 65), Роналду.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:35, 03.11.2016.
Ўқилди: 15291 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик