«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Брюгге» (2:1) клубига қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
«Плей-оффга чиқдик, янги саёҳатни бошлаяпмиз. Бу саёҳатда қанчалик узоққа боришимизни билмайман, аммо жуда хурсандман.
Ўйинни яхши бошладик, босим уюштириб икки гол урдик. Бироқ «Брюгге» гол ургач ташаббусни йўқотиб қўйдик.
Чемпионлар лигасида премьер-лигага нисбатан яхшироқ ўйнадик. Энди диққатимизни АПЛга қаратсак ҳам бўлади» - деди Раньери.