«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 13-турида «Бёрнли» (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрини маълум қилди.
«Рақибнинг ҳаводан оширган узатмаларига қарши қийналдик. «Бёрнли» футболчиларининг бўйи узун экан, шунинг учун ҳам иккинчи қаватда улар хавфлироқ ўйнади. Англияда барча жамоалар бу борада кучли. Биз бунга эътибор қаратишимиз лозим. Испания ва Германияда эса ундай эмас.
Футболчиларимнинг ўйини ва натижадан хурсандман. Биз бахтиёрмиз ва «Челси» клубига қарши ўйинга тайёрланиш учун бир ҳафта вақтимиз бор» - деди Гвардиола.