«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Примеранинг 14-туридан ўрин олган «Реал» клубига қарши ўйинда жамоаси муносиб ўйин кўрсатишини айтди.
«Класико» - муҳим ва ҳал қилувчи ўйинлардан бири, ишончим комил, биз «Реал»га қарши кураша оламиз» - деди Луис Энрике AS хабарида.
Бироқ «Реал Сосьедад»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг кўпчилик бунга шубҳа билдирмоқда. Мураббий ва футболчилар эса «Барселона»нинг омади келиб, мағлубиятдан қутилиб қолди деб ҳисобламоқда.
«Барселона» - «Реал» ўйини 3 декабрь куни ўтказилади.