"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг етакчи футолчиси Филипе Коутиньонинг жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиққанига изоҳ берди.
"Коутиньо - ҳақиқатан яхши футболчи.Бу катта йўқотиш, аммо энди бир неча ҳафта унинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Аммо Филипе қанчалик зўр бўлмасин, ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қила олмайди. Балки баъзан шундай туюлар, аммо унинг ҳужумдаги дриблинг ва голларидан ташқари ҳимояланиш ҳам керак. Коутиньо жамоанинг муҳим қисми ҳисобланади, аммо усиз ҳам амаллай оламиз", - дейди Клопп.