Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, Грузия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ–2018 саралаш босқичи “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2 очко билан 6 та жамоа орасида 5-ўринда бормоқда.

Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги терма жамоа ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи ўйинларини 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан сўнг 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон ҳисобида 11 очко, иккинчи ўринда бораётган Жанубий Кореяда 10 очко мавжуд.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:31, 06.12.2016.
Ўқилди: 13940 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.