«Севилья» клуби «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосни, Испания кубогидан ўрин олган ўйинда (3:3) амалга оширган пенальтидан сўнг мухлисларга кўрсатган ишоралари туфайли, Испания футбол федерацияси томонидан жазоланишини талаб қилмоқда.
Андалусия клуби футболчининг ҳатти-ҳаракатларини мухлисларни зўравонликка гиж-гижлаш учун бўлган уриниш деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, «Севилья» ўйин давомида Рамосга қарши ҳуштакбозлик қилган мухлисларининг бу ишини ҳам қоралаган.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос айнан «Севилья» клубидан «Реал» таркибига ўтган эди.