Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Испания кубоги, чорак финал. «Реал» ўз уйидаги дастлабки ўйинда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби мавсумдаги кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Испания кубоги доирасида «Сельта»ни қабул қилган Зайниддин Зидан шогирдлари 1:2 ҳисобида енгилди.

Учрашув қаҳрамони сифатида виголиклардан Яго Аспасни кўрсатиш ўринли. У аввалига ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди. Кейинроқ эса голли узатмани амалга оширди. Мезбонлардан ҳисоб тенглаштирувчи гол Марсело ҳисобига ёзилди.

Испания кубогининг 1/8 финалида «Реал» «Севилья» клубини турнирдан чиқариб юборган бўлиб, сафардаги дуранг сабаб (3:3) мағлуб бўлмаслик серияси бўйича «Барселона»нинг рекордини янгилаганди.

Шундан кейин Ла лига доирасида яна ўша «Севилья» майдонида меҳмон бўлган «Реал» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва 40 та ўйин давом этган серияни якунлади. Энди эса «Сельта» Мадриддан ғалаба билан қайтди. «Реал» жорий мавсум ҳисобидан «Сантьяго Бернабеу»да мағлуб бўлмаганди.

Томонларнинг Виго шаҳрида кечадиган жавоб ўйини 25 январь санасига тайин қилинган. 1/4 финалдан жой олган яна икки беллашув эса бугун — 19 январь тунида бўлиб ўтади. Унинг доирасида «Атлетико» ўз майдонида «Эйбар»ни қабул қилса, «Барселона» сафарда «Реал Сосьедад»га қарши саф тортади.

Испания кубоги, 1/4 финал
18 январь, чоршанба
«Алькоркон» — «Алавес» 0:2
Голлар: Ибаи Гомес, 90 (0:1). Ибаи Гомес, 90+4 (0:2).
Четлатиш: Карлос Бельвис, 90+1 (Мезбон).

«Реал Мадрид» — «Сельта» 1:2
Голлар: Яго Аспас, 64 (0:1). Марсело, 69 (1:1). Хонни, 70 (1:2).
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело, Данило (Бензема, 80), Рамос, Кроос, Каземиро, Асенсио (Мората, 53), Модрич, Васкес (Ковачич, 71), Роналду.
Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя, Диас, Эрнандес, Васс (Гвидетти, 89), Бонгонда (Систо, 87), Аспас (Гомес, 82).
Огоҳлантиришлар: Рамос (6), Диас (42), Эрнандес (45).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:27, 19.01.2017.
Ўқилди: 14241 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.