Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Насаф” яна машғулотларга киришди

Баҳо:
+ | -

Туркияда янги мавсум тайёргарликларини олиб борган “Насаф” юртимизга қайтиб келган эди.

Шундан сўнг мураббийлар футболчиларга қисқа муддатли танаффус беришди. Бугундан, яъни 25 январдан бошлаб, жамоа Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотларга киришди.

Қарши шаҳридаги тайёргарлик машғулотлари 28 январгача давом этади ва шу куни жамоа Тошкент шаҳрига жўнаб кетади. Машғулотлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилади.

“Насаф” таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак. Жамоани расман Фозил Мусаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илдар Маматказин ва Азамат Алланиёзов тарк этган. Муқаддам “Бунёдкор” жамоасида тўп тепган Акмал Шораҳмедов энди жамоа шарафини ҳимоя қилади. Аввал ёшлар ҳамда “Насаф-2” жамоамиз сафларида фаолият юритган бир қатор футболчилар энди асосий таркиб ўйинчиларига айланишди. Таркибда бошқа ўзгаришлар йўқ.

“Насаф” бу йилги  Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини ўтиш босқичидан бошлайди. 31 январ сешанба куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган дастлабки босқич учрашувида жамоа Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клуби ҳам юртимизга 28 январ куни кечки пайт ташриф буюради. Клуб расмий делегацияси ва футболчилари Тошкент шаҳридаги “Мiran international” меҳмонхонасига жойлашишади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:33, 25.01.2017.
Ўқилди: 5063 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.