Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Имкониятлар чамаланганда: «ПСЖ» - «БАРСЕЛОНА», «БЕНФИКА» - «БОРУССИЯ» Д

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида клублар ўртасидаги энг нуфузли ва сердаромад турнир - Европа ЧЛнинг илк «плей-офф» раундига қуръа ташлангач, Soccer.ru сайти ижодкорлари дарҳол жуфтликларда қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилишга тушишди. Улар бу жараёнда кўплаб жиҳатларни эътиборга олишди.

«ПСЖ» - «БАРСЕЛОНА»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 5 - 3
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 420 млн. евро - 765 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: чорак финал - чорак финал.
Клубларнинг етакчи футболчилари: Тьяго Сильва, ди Мария, Моура, Кавани - Иньеста, Месси, Неймар, Суарес, Бускетс, Пике.
Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: қарши ҳужум, тўп назорати, аниқ узатма, узоқ масофадан бериладиган зарба, позицион ҳимоя - индивидуал маҳорат, тўп назорати, вазият яратиш усули, вингерларнинг ҳужумдаги ҳаракатлари.

Умумий ҳисоб: 3:0 - «Барселона» фойдасига, битта дуранг билан

Бу дуэлда баҳорги ярим финалчилар тўқнашуви кузатилади. «ПСЖ» айни шу жиҳатдан «Барса»га тенг, холос. Қолган барча унсурларда Каталония клуби устун. Умуман, бу УЕФА рейтингига кўра, энг кучли жуфтликдир. Бироқ такрор айтиш керак, ўйинга боғлиқ турли элементлар бўйича каталонияликлар анча олдинда. Аслида жорий ЧЛ «ПСЖ» учун ниҳоятда муҳим. Унаи Эмери ўрнига Роберто Манчинини тайинланиши хусусидаги гап-сўзлар ҳал қилувчи ўйинларга тайёрланиш жараёнига халақит беради, холос. Иккинчи томондан, парижларда тажриба етарли ва айни пайт улар учун камида ярим финалга чиқиш катта аҳамият касб этади. Аммо қуръа «ҳукми»га қарасак, бунинг имкони жуда паст. Боз устига, «Барселона» айни пайт Ла-лигада «Реал»дан ортда қоляпти ва шу боис, ЧЛга жиддий ёндашиши аниқ. Етук башоратчилар ҳозирда айнан Каталония клубини энг эҳтимоли катта ғолиб сифатида тилга олишяпти, гарчи декабрь ойидаги ўйинлари унча ўхшамаган бўлсада. Умуман, Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес сафда бўлишса ва ўйновчи-мураббий мақомидаги Андрес Иньеста қандайдир муаммо сезмаса, унда «ПСЖ»нинг ҳолига ҳавас қилиш ноўрин.

Тахмин: «Барселона» ЧЛга кўпроқ эътибор қаратади. Унаи Эмери бошқарувидаги «ПСЖ»га омад кулиб боқмади - парижликлар яхши ўйнашади, аммо каталонияликлар даражасида эмас.


«БЕНФИКА» - «БОРУССИЯ» Д.

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 8 -7
Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 202 млн. евро - 351 млн. евро.
Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: чорак финал - ўйнамаган, баҳорда ЕЛ ярим финалига чиқди.
Клубларнинг етакчи футболчилари: Сальвио, Черви, Гримальдо, Луизао - Обамеянг, Вайгль, Дембеле, Сократис, Ройс.
Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: эффектли ҳужум, қарши ҳужум, позицион юриш, вазиятлар яратишдаги енгил ҳаракат - тўп назорати, тартибли узатма, самарали ҳужум, қанотлар орқали ўйнаш, тўп билан тезкор ишлаш.

Умумий ҳисоб: 3:1 - «Боруссия» фойдасига.

УЕФА рейтинги бўйича гапирсак, бу жамоалар кучи тенг 7-8-ўринлар уларга тегишли. Лекин тушунарлики, «Бенфика» бир қарашда, жуфтлик аутсайдеридек кўринади, гарчи ўйин даражаси чакки бўлмасада. Португал жамоаси таркиб, услуб ва ўринлар алмашуви устида ишлаш салоҳиятига эга. «Бургутлар» клуби шунинг баробарида - профессионал сотувчи. «Бенфика» мудом етакчилардан айрилишга одатланиб улгурган. Шунга қарамай, еврокубокларнинг «плей-офф» раундларида иштирок этишга бемалол жазм этади. Етакчиларни йўқотиш дортмундликлар учун ҳам хос хилқат. «Боруссия»нинг ЧЛда «ҳаёт ёки ўлим» миқёсидаги ўйинларни соғиниб қолгани аниқ. Зеро, жамоа ўтган мавсум ЕЛда иштирок этди ва финалга чиқишига бир баҳя қолди. Энди дортмундликлар йўлига Юрген Клопп тўсиқ қўёлмайди, шундай экан, Томась Тухель португалларга қарши ўйинларда яхшигина имкониятга эга.

Тахмин: «Бенфика» бемалол рақибини асабийлаштириши мумкин, аммо кейинги раундга «Боруссия» йўл олса керак, барибир. Тўғри, бу жуфтликда фарқ аввалгиларидагидек катта эмас.

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:17, 14.02.2017.
Ўқилди: 11586 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.