Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Реал» йўлида итальянлар «Барселона»си. Мадриддаги учрашув олдидан

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Мадриднинг «Реал» клуби 15 февраль куни нимчорак финал доирасида «Наполи»га қарши учрашувда майдонга тушади. Tribuna.Uz мазкур тўқнашувга оид маълумотлар билан ўз ўқувчиларини таништириб ўтади.

ЕЧЛ. 1/8 финал
РЕАЛ – НАПОЛИ

Мадрид «Сантьяго Бернабэу» стадиони. Тошкент вақти билан 16 февралга ўтар кечаси, соат 00:45
Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)
Трансляция: Матч! Футбол 1.

Ўйин олдидан
Реал

Мадридликлар жамоаси Чемпионлар лигасида танаффус бошлангач, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга ва Испания кубогини анча барвақт тарк этишга улгурди. «Сельта»га қарши ўйинларда жамоа нурсиз футбол кўрсатди. Чемпионатда эса ҳозирча барчаси жойида. Зидан шогирдлари асосий таъқибчиси «Барселона»дан икки учрашув кам ўтказган ҳолда ҳам 1 очко олдинда бормоқда. Бироқ жамоа сўнгги турда аутсайдер «Осасуна»га қарши учрашувда муаммоларга дуч келди.

Наполи
Игуаин сотиб юборилгач, унинг ўрнига харид қилинган Аркадиуш Милик узоқ муддатга сафдан чиққач, кўпчилик энди Сарри ҳужумда катта муаммоларга дуч келишини тахмин қилганди. Бироқ мураббийнинг позицияларни алмаштиришдаги қарори кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кўпроқ қанот футболчиси сифатида ўйнаб келган Дрис Мертенс марказий ҳужумчи амплуасига ўтказилди ва барчаси кутилмаган даражада муваффақиятли чиқди. Ҳет-трик ва покерларни қаторлаштирган бельгиялик футболчи қисқа муддатда Италия чемпионати тўпурарлари рўйхатига кириб олди. «Наполи» бундай сермаҳсул ўйини билан чемпионатда ҳам сўнгги учрашувларни муваффақиятли ўтказмоқда. Жамоа сўнгги 18та учрашувнинг бирортаси мағлубиятга учрамади.

Ўзаро ўйинлар
Иккала жамоа бугунга қадар фақатгина 1987/1988 йилги мавсум Европа Чемпионлар Кубогининг дастлабки босқичида тўқнаш келган. «Реал» дастлаб Мадридда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўша пайтлари Диего Марадона тўп сурадиган неаполликлар ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.


Йўқотишлар
«Реал» таркибида Гарет Бэйл машғулотларни бошлаб юборган бўлсада, унинг бу учрашувда иштирок этмаслиги аниқ бўлиб турибди. Шунингдек Тони Кроос, Пепе ва Данило ҳам бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бир кун муқаддам Криштиану Роналду ҳам учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида кичик жароҳат олгани маълум қилинганди. Лекин бу португалиялик футболчининг майдонга тушишига халақит бермаса керак.

«Наполи» эса Аркадиуш Милик узоқ вақтдан буён ўйинларда иштирок эта олмаяпти. Лекин бу учрашувда польшалик футболчи ниҳоят захира ўриндиғидан бўлсада жой олиши кутилмоқда.

Ўйин атрофидаги қизиқарли фактлар
– «Реал» кетма-кет еттинчи марта чорак финалга чиқиши мумкин. Шунингдек жамоа, Чемпионлар лигасида кетма-кет икки марта ғалаба қозонган ягона жамоага айланиш учун курашмоқда;
– мадридликлар Еврокубоклар доирасида ўз майдонида ўтказилган сўнгги 8 ўйинда мағлубият нималигини билмай келмоқда;
– жамоа «Сантяго Бернабеу»даги сўнгги 33 ўйиндан 28тасида ғалаба қозонган. Охирги марта жамоа ўз майдонида 2014/2015 йилги мавсум чорак финалида «Шалке 04»дан 3:4 ҳисобидаги мағлубиятга учраган.
– 2015/2016 йилги мавсум нимчорак финалида «Рома» ҳар иккала баҳсда 2:0 ҳисобида мағлуб этилганига қарамай, «Реал» бундан олдин Италия жамоаларига қарши ўтказган икки ўйинлик плей-офф баҳсларининг кетма-кет саккизтасида мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган.
– «Қироллик клуби» ўз майдонида Италия жамоаларига қарши 31та ўйин ўтказган: 22 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият.
– «Наполи» учун бу ЕЧЛ тарихидаги иккинчи нимчорак финал бўлади. Сўнгги марта жамоа 2011/2012 йилги мавсумда бўлажак чемпион «Челси»га қўшимча бўлимларда имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетган.

Тахминий таркиблар
Реал:
Кейлор Навас, Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Иско, Криштиану Роналду, Карим Бензема.     
Наполи: Пепе Рейна, Алсаид Хюсай, Калиду Кулибали, Фаузи Ғулом, Рауль Альбиоль, Пётр Зилиньски, Амаду Диавара, Марек Ҳамшик, Хосе Кальехон, Дрис Мертенс, Лоренцо Инсинье.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 14:50, 15.02.2017.
Ўқилди: 11515 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.