Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ЕЧЛ. «Бавария» — «Арсенал». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда, Чемпионлар лигасининг нимчоракфиналида «Бавария» - «Арсенал» ўйини бўлиб ўтади.

Қизиқарли фактлар:

- «Арсенал» Чемпионлар лигасининг сўнгги олти мавсумидан буён 1/8 финалдан ўта олмайди.

- «Бавария» эса кетма-кет беш бор чорак финалга қадар етиб келган.

- Мазкур босқичда «Бавария» «Арсенал»ни уч бор турнирдан чиқариб юборган: 2005, 2013, 2014.

- «Бавария» ўз майдонида Чемпионлар лигасининг кетма-кет 15 ўйинидан буён зафар қучиб келмоқда.

- Германиялик Месут Ўзил «Бавария»га қарши 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Тахминий таркиблар

«Бавария»: Нойер — Лам, Мартинес, Ҳуммельс, Алаба, Алонсо, Алькантара, Видаль, Коста, Роббен, Левандовски.

«Арсенал»: Оспина — Бельерин, Косельни, Мустафи, Монреаль, Элнени, Коклен, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Санчес, Уэлбек.

Бугунги учрашувда «Бавария»га Боатенг, Рибери, Хаби Алонсо каби футболчилар ёрдам бера олмаслиги мумкин. Лондонликлар сафида эса катта эҳтимол билан Ремзи, Касорла каби футболчилар иштирок этмайди.

Мураббийлар

«Чемпионлар лигасида зафар қучиш учун биринчи навбатда ҳарактер ва омад керак. Ундан ҳам олдинроқ мардлик даркор. Биз иложи борича гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз. Тўпни назорат қилишни истаймиз. «Арсенал»да эса қарши ҳужумда яхши ҳаракат қиладиган тезкор футболчилар бор. Арсен Венгер — тажрибали мутахассис. Унинг ўз услуби бор ва жамоаси аъло даражада тўп суради. Венгерга нисбатан ҳурматим чексиз. Биз майонда «Арсенал»нинг ишини қийинлаштириб ташлашимиз керак» - Карло Анчелотти, «Бавария» бош мураббийи.

«Биз «Бавария»га қарши сўнгги ўйинни унутиб, эртанги баҳсга тайёрланишимиз керак. Биз улар билан ҳар йили ўйнаймиз ва уларнинг қаршисида чемпион бўлиш вазифаси туради. Бизга омад кулиб боқиши мумкин, жавоб ўйинини ўз уйимизда ўтказамиз. Бироқ бу ҳолат эртанги ёмон ўйинимиздан кейин йўққа чиқиб кетиши ҳам мумкин. «Бавария» устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишини кутяпман. Улар тўпни назорат қилади ва тезкор ҳужум қилишга уринади. Дарвозада Давид Оспина туради. Унинг аниқ ўйинлари сабаб биз гуруҳни муваффақиятли якунлай олдик» - Арсен Венгер, «Арсенал» бош мураббийи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:03, 15.02.2017.
Ўқилди: 5692 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.