Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Вячеслав Тигай: "Обод"нинг ўйинида камчиликлар кўринди"

Баҳо:
+ | -
Ёшлар Биринчилигининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Обод" учрашувида "Обод" ўринбосарлари иродали ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан кейин тошкентликлар устози Вячеслав Тигайнинг фикрлари билан қизиқдик.   - Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, жамоадаги камчиликлар яққол кўринди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида пала-партишлик кузатилди, аммо бундан мезбонлар фойдалана олишмади. Аслида буни тўғри тушуниш керак. Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий. Майдон эгалари ҳам ғалаба учун ўйнайди ва ўз-ўзидан босим бўлади. Мени хурсанд қилгани шу бўлдики, шогирдларим бугун ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда қанот ҳимоячимизнинг хатосидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсакда, йигитлар қўлларини туширгани йўқ. Қолаверса, танаффусда амалга оширган ўзгаришларимиз ҳам ўз самарасини берди, деб бемалол айта оламан. Майдонга тушган футболчилар ўйинимизни ўзгартиришди, кучайтириш, десам муболаға бўлмайди. Натижада аввалига ҳисобни тенглаштирдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса, жуда муҳим голни урдик. Ҳимоячимиз керакли вақтда жарима майдони ичида пайдо бўлди ва ғалаба тўпини киритди.  
Манба: fcobod.uz
Киритилди: 10:07, 04.03.2017.
Ўқилди: 4719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.