Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Мертенс: «1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда тўпнинг устунга теккани кўз олдимда турибди»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида "Реал"га қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда нималарга қодирлигимизни намойиш қилдик. "Реал" ўзининг биринчи голини биз совға қилган бурчак тўпидан кейин киритди. Биз жаҳоннинг энг яхши жамоасига кўп нарса кўрсатишига имконият бермадик. Шу боис, натижадан ҳафсалам пир бўлди. Бу ўйиндан тегишли сабоқ чиқаришимиз керак.

Бизга бироз омад етишмади. "Реал" эса юқори савиядаги жамоа. Шунингдек, қийин вазиятларда Серхио Рамос ҳамиша ёрдамга келишини билардик.

Биринчи бўлимда менинг зарбамдан кейин тўп устунга теккани кўз олдимда турибди. Агар бу зарба голга айланганида, биз 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди», — деди Мертенс.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:46, 08.03.2017.
Ўқилди: 7704 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.