Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хайрулла Ҳамидов: Кечаги триллер ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кечаги ўйин ҳақидами? Хўп, лекин икки воқеани эслаган ҳолда. Иккиси ҳам ПСЖга аталади.

Аввало сабабга тўхталай. ПСЖ бу ўйинга ютқазмаслик учун эмас, тўрттадан камроқ гол ўтказиш учун келгани олдиндан маълум бўлиб қолди, мана шунинг ўзи энг катта хато эди. Бу ҳолатга тушишларига уларнинг аслида қандай жамоа эканликлари сабаб бўлди, менимча.

Эсингизда бўлса, 1998 йилги ЖЧда қутурган Нигерия плей-оффга чиқиши биланоқ Даниядан ўйин бошидаёқ иккита гол ўтказиб юборганди. Шунда шарҳловчи Гусев зўр гап айтганди: "Аслида, Нигерия термаси юлдузлардан ташкил топган, жуда кучли жамоа. Улар Францияга келиб, ҳали юлдузлиги аримай туриб гуруҳда зўр ўйнай олишди. Лекин бугунги баҳсгача улар бир-бирлари билан кўп яшаб юборишгани сабаб юлдузлар жамоаси даражасидан тушиб, АФРИКАЛИКЛАРга айланиб қолишди. Улар ўз қабилаларига қайтишди".

ПСЖ уч ҳафта ичида ана шу қабилага айланди. Уларнинг юлдузлигидан, биринчи ўйиндаги ўйинидан асар қолмаганига сабаб шу ва табиийки, ҳали катта мураббий бўла олмаган, қўрқоқ Эмери...

2004 йили машина минишни энди ўрганиб, ТВдан бир ўзим йўлга чиқаётганимда ичимдан ўтган бир ҳолат ҳам ҳеч эсимдан чиқмайди. Машинани уйдан бирга ҳайдаб келган жияним ҳаяллаб қолганидан таваккалига ўзим ҳайдамоқчи бўлдим. Лекин ўша лаҳзадаёқ қўрқув ичида қоляпман. Машинага ўтиряпману, лекин ҳайдамаслигим кераклигини билиб турибман. Калитни бураяпману, ич-ичимдан, юрмасайди, деяпман. Юряпти машина ва... ҳодиса!

Кечаги олтинчи голда ўша ҳолат яна такрорлангандек бўлди. Яъниким, тақдири илоҳий ўз ҳукмини ўтказаётган пайтда бандаси қаршилик қилмоқчи бўлса-да ўша ҳукм измида бўлади. Бу энди воқеалар сабаби устида ишламаган ПСЖга муносиб жазо эди. Муқаррар жазо эди.

"Барселона" ҳақида кўп ёзмайман. Бу ҳақда ўша биринчи ўйиндан кейиноқ бор таърифу тавсифни бериб бўлганман. Буюк жамоаларнинг хатоси-да буюк бўлади, ўша хатони тўғрилаш жараёнлари-да буюк бўлади. Улар бу ишни шу мезонда бажаришга мажбурлар. Акс ҳолда, улар буюк бўла олмасдилар. Мен "Барса"га уч ҳафта олдин шундай хато қилгани учун раҳмат демоқчиман. Акс ҳолда кечаги триллерни кўрмасдик.

ПСЖга қайтаман: Ўша авариядан кейин мен машина ҳайдамай қўйганман. Қўрқиб қолгандим... Тушундингиз, хуллас?!

Хайрулла Ҳамидов,
Журналист.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:32, 09.03.2017.
Ўқилди: 17208 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.