Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» турнирни тарк этди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичида кутилмаган натижалардан бири қайд этилди. "Манчестер Сити" ўз уйида 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонганига қарамай, жавоб ўйинида ана шу устунликни бой бериб қўйди.

Манчестерда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Монако" 3:5 ҳисобида имкониятни бой бергани боис, французлар жавоб ўйинида ўз дарвозасидан 2тадан кўп гол ўтказмаган ҳолда, иккита тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб қилинарди.

Жардим шогирдлари биринчи бўлимни идеал ўтказишди ва рақиб дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 8-дақиқасида Мбаппе, 29-дақиқада эса Фабиньо рақиб дарвозасини ишғол қилишди. "Сити" эса танаффусга қадар тайинли ҳужум ташкил қила олмади.

Гвардиола ихтиёрида шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериш учун 15 дақиқа бор эди. Мутахассис бундан самарали фойдаланди. Англияликлар иккинчи бўлимни фаол бошлашди ҳамда кетма-кет хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Ниҳоят, 71-дақиқага келиб уларнинг уринишлари самара берди. Стерлинг ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, йўллаган зарбани Субашич қайтарди, аммо Сане бўш қолган дарвозага тўпни жойлаб қўйди. 2:1.

Ушбу ҳисоб "шаҳарликлар"ни қаноатлантирарди. Бироқ орадан кўп ўтмасдан "Монако" гол уришга муваффақ бўлди. Уларнинг жонига "стандарт" оро кирди ва Бакайоко бош билан дарвозани ишғол қилди.

Гвардиола жамоаси ихтиёрида вазиятни ўнглаш учун 15 дақиқа бор эди. Леонарду Жардим шогирдлари қолган дақиқаларни бехато ўтказишди. Натижада 1/4 финалига йўл олди. Гвардиола эса ўз фаолиятида илк марта ЕЧЛ чорак финал босқичига чиқа олмади.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Монако Монако – Манчестер Сити Англия 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 8 Мбаппе, 2:0 – 29 Фабиньо, 2:1 – 71 Сане, 3:1 – 77 Бакайоко.
Монако – Субашич, Раджи (Туре, 70), Фабиньо, Менди, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва, Мбаппе (Моутинью, 81), Бакайоко, Сидибе, Жермен (Дирар, 90).
Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Клиши (Ихеаначо, 84), Санья, Коларов, Сильва, Фернандиньо, де Брюйне, Стерлинг, Сане, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Санья (11), де Брюйне (58), Бакайоко (59), Стерлинг (74), Жермен (89), Лемар (90).
Биринчи ўйин: 3:5

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:37, 16.03.2017.
Ўқилди: 14538 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.