Кириш Регистрация

“Навбаҳор” - “Хоразм” ўйинидан сўнг мураббийларнинг фикрлари

Баҳо:
+ | -

Мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - “Хоразм” (5:0) ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб “Хоразм” жамоаси бошлиғи Михаил Ким ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди: - Биз учун бугунги учрашув Ўзбекистон Биринчи лигаси ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтади. Албатта “Навбаҳор”га баъзи жабхаларда имкониятни бой бердик. Қўлимиздан келганича курашдик. Жамоамиз учун асосийси – биринчиликка тайёргарлик кўриш. Кубокда ҳам ижобий натижа усун ҳаракат қилдик, аммо клубларнинг турли савиядаликлари ўз сўзини айтди. “Навбаҳор” тезкор жамоа экани кўриниб турибди. Наманганликларга ушбу мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Иккинчи бўлимда йигитлар чарчаб қолишди. Март ойида тайёрланишни бошлаганмиз. Бу ҳам таъсир қилди. Тўғри, биринчи бўлим бошида ёмон ўйин кўрсатмадик. Чунки йигитлар кучга тўла ҳамда Олий лига жамоасига қарши ўзгача руҳда майдонга тушишганди.

“Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Анвар Солиев эса учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: - Ўйин борасида нима дейишим мумкин? Истаймизми ёки йўқми, барибир Биринчи лига жамоасига қарши руҳий тайёргарлик у қадар яхши бўлмайди. Биринчи таймда ўйинимиз қовушмади. Учрашувнинг иккинчи ярми эса биз кутгандек ўтди. Наманганда “Навбаҳор” қачон охирги маротаба бундай ҳисобда ғалаба қозонганини эслай олмайман. Камчиликлар бугун кўп бўлди. Булар устида ишлаб, навбатаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда йигитлар рақибни менсишмади демаган бўлардим. Илк дақиқалардан 3-5-2 тактикаси билан ўйнадик. Биринчи тайм ўрталарида эса тактикани ўзгартирдик. Шунинг ҳисобига ўйинимизда муаммолар кўзга ташланди. Йигитларга ташаккур билдираман. Улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичида “Нефтчи” билан куч синашамиз. Фарғоналиклар билан яқинда ҳам ўйин ўтказдик. “Водий дербиси” мақомидаги тўқнашувлар доимо қизиқарли кечган. Ёш футболчимиз Равшан Хурсанов келажакда яхши ҳужумчимиз бўлиб етишади. Буни у дебют ўйинида гол билан исботлади. Алишер Мирзаев ҳам келажаги порлоқ бола. Худо хоҳласа, “Динамо”га қарши беллашувда ҳам яхши натижага эришиб, ёруғ юз билан уйга қайтишга ҳаракат қиламиз. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:28, 25.03.2017.
Ўқилди: 9114 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик