Кириш Регистрация
01/01 22:30 Кристал Пэлас 1-1 Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль 0-0 Лидс
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри - Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано - Хетафе
03/01 16:30 Комо - Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал

Ўзаро тўқнашувдан олдин. «Арсенал» ва «Манчестер Сити»да ўйнаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг навбатдаги турида марказий ўйин сўзсиз “Арсенал” – “Манчестер Сити” баҳси. Goal нашри фурсатдан фойдаланиб, бу икки клуб либосида майдонга тушган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Эммануел Адебаёр – “Арсенал” либосида 104 марта майдонга тушиб, 46 гол уришга муваффақ бўлган. “Манчестер Сити” либосида эса 34 ўйин ўтказган. Бу ўйинларда атиги 15 гол ура олган.

Николя Анелка – “Арсенал” сафида 65 ўйин ўтказган ва 23 гол урган бўлса, “Манчестер Сити” таркибида 89 марта майдонга тушган, 37 голга муаллифлик қилган.

Гаэл Клиши – “тўпчилар” сафида 187 ўйин ўтказганига қарамай франсиялик ҳимоячи атиги 1 гол урган. “Шаҳарликлар” билан 129 учрашув ўтказган Клиши 2 гол уришга эришган.

Пол Дикав – Лондон жамоаси таркибида 20 беллашувда иштирок этиб, 3 бора рақиб дарвозабонларини ранжитган. Манчестер клуби либосида 36 бора майдонга тушган. 4 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Самир Насри – “Арсенал” либосида 86 марта майдонга тушган, 18 гол уришга мушарраф бўлган. “Манчестер Сити” билан 124 марта майдонга тушиб, 17 гол ура олган.

Бакари Саня – Венгер қўли остида 213 учрашув ўтказган. Ҳимоячи бу баҳсларда 4 гол уришга эришган. Кейинчалик Манчестерга кўчиб ўтган франсиялик ҳимоячи ҳозирча 50 учрашув ўтказган. Бирорта ҳам гол ура олмаган.

Дэвид Симан – “Арсенал” афсоналаридан бири Дэвид Симан 325 баҳсда лондонликлар дарвозасини қўриқлаган. Ҳисобида ҳеч қандай гол йўқ. кейинчалик ўз омадини “Манчестер Сити”да синаб кўрган Симан атиги 19 учрашув ўтказа олган.

Силвинё – бразилиялик ҳимоячи “Арсенал” сафида 55 бора майдонга тушган ва 3 гол урган. Фаолиятининг сўнггироғида эса “Манчестер Сити”да ўтказган ҳимоячи 10 бора майдонга тушган.

Коло Туре – “Арсенал” сафида 225 учрашувда иштирок этган. 9 голга муаллифлик қилган. Кейинчалик “Манчестер Сити” аъзосига айланган Коло Туре жамоа сафида 82 учрашув ўтказган. 2 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Патрик Виейра – “Арсенал”нинг навбатдаги афсоналаридан бири Виейра 279 учрашув ўтқазиб, 29 гол уришга эришган. Фаолиятининг якунида “Манчестер Сити”да ҳам ўз омадини синаб кўрган франсиялик футболчи 28 беллашувда майдонга тушиб 3 голга муаллифлик қилган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:10, 01.04.2017.
Ўқилди: 5852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.