Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

Лукаку, Азар, Алексис Санчес, Ибрагимович, ёки Ҳарри Кейн? Қайси бири Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарликда Нголо Кантедан ўзиб кетади?

Нголо Канте мана бир неча ойлардан буён ўзининг юқори савиясини кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда у Премьер Лиганинг энг яхши ўйинчиларидан бири, агарда энг яхшиси бўлмаса албатта. Бироқ бу соврин учун унга рақобатчилик қиладиган қайси футболчилар бор? Goalнашри бундай футболчиларни эслатиб ўтди.

Эден Азар

2015-йилда « Челси » билан ажойиб мавсумни ўтказган Азар Премьер Лиганинг энг яхши футболчиси (14 гол, 9 голли узатма) бўлган, «Олтин тўп»га даъвогарлар сафида 8-ўринни банд этган эди. Азар ўша мавсумда ҳақиқатдан юқори ўйинларини намойиш этганди. Бироқ, ўтган мавсумда унинг ўйинида пасайиш кузатилди ва ишлари кўнгилдагидек кечмади. Жамоага Конте келгач эса, белгиялик футболчи ўзининг спорт формасини қайта тиклаб олди ва ҳозирда яна юқори савиядаги ўйинларини кўрсатмоқда. «Лилл»нинг соби аъзоси ҳозирда 26 учрашувда майдонга тушиб, 11 гол, 4 голли узатмани амалга оширган.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун имконияти : 50 %. Барчаси унинг мавсум якунини қандай ўтказишига бўглиқ.

Ҳарри Кейн

Ҳозирда 19 голи билан Премьер Лига тўпурарлари сафида 2-ўринда бораётган Кейн «Тоттенхем» сафида навбатдаги мавсумда ҳам ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсатмоқда. Ўтган йилги мавсумда Премьер Лигада « Олтин бутса » соҳиби бўлган Кейн бу мавсумда ҳам катта қаҳрамонликлар кўрсатиши мумкин эди. Бироқ, « Милуолл »га қарши кечган баҳсда орттириб олган жароҳати туфайли унинг ўйинидаги самарадорлик бироз тушгандек. Шунга қарамай, Англия чемпионатининг энг самарали ҳужумчиси ҳисобланади. Ҳужумчи ҳар 99.9 дақиқада бир гол уришга эришмоқда.  Премьер Лигада бундай кўрсаткичга бошқа бирорта ҳужумчи тенг келолмайди.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун имконияти : 30 %. Кейнда ажойиб имконият бор эди, бироқ унинг жароҳати барчасини ўзгартириб юборди.

Алексис Санчес

Ушбу мавсум бошида Оливе Жирунинг ўрнида ҳаракат қилган чилилик футболчи голлар шодаси қалаштириб ташлади. Ўзининг энг яхши хусусиятларини очиш билан бирга, Санчес Тео Уолкотт ва Месут Ўзилга ҳам ўйнашларига имконият берди. Ғалабага чанқоқ Санчес майдонда ҳақиқий жангчига айланади. Бир неча марта ўз жамоасини олға етаклай олди ҳам. Бироқ, сўнгги вақтларда унинг ўйинидаги пасайиш жамоасига ҳам таъсир қилмасдан қолмади. Шунга қарамай, тўпурарлар рўйхатида 17 гол билан 3-ўринда бораётган Санчес мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун имконияти : 10 %. Санчес стартни яхши ўтказди, бироқ жамоасининг ҳозирги аҳволи унинг имкониятларини тушириб юборди.

Златан Ибраҳимович

Мавсум бошида Златанни Премьер Лига учун қарилик қилади деб танқид қилганлар мум тишлаб қолгани аниқ. Швециялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” либосида ажойиб мавсумни ўтказмоқда. “ПСЖ”нинг собиқ вакили жамоаси учун муҳим голларни урди. Моуринёнинг “қизил иблислари” ҳозирга келиб чемпионатнинг 5-поғонасидан жой олган. 4-ўриндан эса уларни бор-йўғи 4 очко ажратиб турибди. Боз устига, “Манчестер Юнайтед” 2 захира ўйини бор. 25 учрашувда 15 гол урган Златан барчани ҳайратлантиришда давом этмоқда.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун имконияти : 50 %. Мавсумнинг якуний қисмини фантастик ўтказса ва жамоасини кучли тўртликка киришига ёрдам берса, Кантени ортда қолдириши мумкин.

Ромелу Лукаку

Бу мавсумда Ромелу Лукакуни кимдир тўхтата оладими? 21 гол урган “Eвертон” ҳужумчиси Премьер Лига тўпурарлари пешқадами ҳисобланади. “Челси”нинг собиқ аъзоси “Eвертон”нинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Белгиялик ҳужумчи 1992-йилдан буён “Eвертон” таркибида бир мавсумда 20 дан ортиқ гол урган футболчига айлнади. Бундан ташқари 24 ёшдан олдин Премьер Лигада 80 гол урган 4-футболчига айланди. Ундан олдин бундай кўрсаткичга Майкл Оуен, Уейн Руни ва Робби Фаулерлар эришган эди. Қисқаси, Лукакуда ҳам мавсумнинг энг яхши ўйинчисига айланиш учун имкониятлар бор.

Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун имконияти : 40 %. Лукаку ажойиб мавсум ўтказаётганига қарамай, жамоаси 7-ўринда бормоқда ва бу унинг имкониятларини камайтирмоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:20, 01.04.2017.
Ўқилди: 5984 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.