Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу - Канада
26/06 06:00 Чили - Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Бугун УЗРEПОРТ ТВда "Манчестер Юнайтед"-"Эвертон" ўйини. Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун УЗРEПОРТ ТВда АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"-"Эвертон" жамоалари учрашуви намойиш қилинади.

Сиз соат 23:55дан бошлаб "Олд Траффорд" стадионидаги баҳсни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Ўйин превьюси. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон"
4 апрел 2017 йил. Соат 23:55да
Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони
Таҳминий таркиблар:
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Янг, Рохо, Байи, Валенсия, Керрик, Эррера, Мхитарян, Решфорд, Лингард, Ибраҳимович.
Эвертон: Роблес, Бейнс, Жагелка, Уилямс, Холгейт, Гейе, Барри, Мираляс, Баркли, Э.Валенсия, Лукаку.
Жароҳат олган футболчилар: Крис Смоллинг, Фил Жонс, Хуан Мата (Манчестер Юнайтед) - Рамиро Мори, Янник Боласе, Шеймус Коулман, Морган Шнайдерлен, Жеймс Маккарти (Эвертон)

Бу мавсумда "Эвертон" жамоаси бир неча тур давомида ажойиб натижалар қайд этиб келди ва натижада кучли олтиликда бораётган жамоаларга анча яқинлашиб олди. Лекин халқаро майдон йўлланмаси бериладиган поғонлар учун Роналд Куман шогирдлари апрел ойидаги иккита дастлабки учрашувда зафар қучишлари талаб этилар эди. Биринчисида "Ливерпул"га қарши кечган баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Энди эса улар "Олд Траффорд"да яна бир синовдан ўтишлари талаб этилади.

"Манчестер Юнайтед" эса сўнги 7 турда фақат 3тасида ғалаба қозона олди холос. Мазкур учрашувда Жозе Моуринё шогирдлари яна очко йўқотадиган бўлишса унда кучли 4таликка кириш учун уларнинг имконияти янада пасайиб кетиши мумкин. Агарда "Манчестер Юнайтед" шу кетишда очко йўқотаверса унда кейинги мавсум Чемпионлар лигасида қатнашиш учун Европа Лигасига жиддий эътибор қаратишга мажбур бўлади. Манкунянликлар бахтига Златан Ибраҳимович ва Андер Эррера ўз дисквалификацияларини ўтаб бўлишди ва мазкур учрашувда майдонга туша олишлари мумкин. Шунингдек, Пол Погба ҳам жароҳатидан фориғ бўлган ва бугунги ўйинда уни ҳам майдонда кўришингиз мумкин.

Ўзаро ўйинларга тохталадиган бўлсак, "Олд Траффорд"да ўтган сўнги 23та учрашувнинг фақат биттасида "Манчестер Юнайтед" имкониятни бой берган. Мазкур мағлубият 2013-йил Девид Мойес бошқарувида рўй берган эди.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви.
Ливерпул. Стадион "Гудисон Парк". 39 550 мухлис
"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1
Голлар: Бейнс 89 (пен.) - Ибрагимович 42
"Эвертон": Стекеленбург, Бейнс, Коулман (Холгейт 67), Уилямс, Мори, Барри, Клеверли (Делофеу 65), Боласе (Э.Валенсия 68), Гана Гее, Лукаку, Мираляс
Мураббий: Роналд Куман
"Манчестер Юнайтед": де Хеа, Джонс, Рохо, Дармиан, Мхитарян (Феллаини 85), Эррера, Погба, Л.Валенсия, Керрик, Мартял (Решфорд 83), Ибрагимович
Мураббий: Жозе Моуринё
Огоҳлантиришлар: Барри 31, Лукаку 90 - Рохо 16, Феллаини 88, де Хеа 88

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 18:48, 04.04.2017.
Ўқилди: 16503 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.