Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Олий лига 5-тур. «Навбаҳор» «Машъал»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати 5- тур ўйинлари доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилди.

Асабий кечган беллашувда “лочинлар” минимал ҳисобда ғалабани қўлга киритишди. Биринчи бўлим мезбонлар устунлигида ўтди. Жамоа “Машъал” дарвозаси олдида асосан хавфли вазиятларни стандартлардан содир қилишди. Жарима ва бурчак тўплари голга айланишига ноаниқлик бироз панд берди. Хаводаги тўп учун курашларда “лочинлар” рақибдан устун чиқишди. 20- дақиқада Тоҳир Шамшитдинов, 33- дақиқада Дилшод Жабборовнинг олис масофадан йўллаган зарбалари “Машъал” футболчиларини хавотирланишига сабабчи бўлди. Рақиб ўйинчиларидан Зафар Тўраевнинг тепган тўплари хавфли тус олганини айтиш лозим. Аммо учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди.

Учрашувнинг иккинчи ярми ҳам “Навбаҳор” устунлигида ўтди дейиш мумкин. 69- дақиқага келиб майдон эгалари ўз мақсадларига етишди. Азиз Турғунбоевнинг ўнг бурчакдан жарима майдонига тўп оширишидан сўнг пала-партишлик юзага келди. Бундан эса захирадан майдонга тушган Хасанбой Эргашев унумли фойдаланиб, Илёсов қўриқлаган дарвозага тўпни жойлади. Эргашев "Навбаҳор" сафида мавсумдаги дебют ўйинини ўтказганини ҳам қўшимча қилиш лозим.
Гол урилган вазиятда “Машъал” сардори Зафар Тўраев бош ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. Орадан икки дақиқа ўтгач Тўраев иккинчи бор сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.
Ўйин охиригача бу ҳисоб ўзгармади.

“Навбаҳор” – “Машъал” - 1:0 (0:0)

Гол: Х. Эргашев (69)

7 апрель. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 16280 томошабин.
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳонов, Д. Клепиков.
Назоратчи – А. Арутюнов.
ПФЛ вакили - Ш. Ражабов.
“Навбаҳор”: 30.Асилбек Аманов, 2.Алишер Саматов, 4.Аббос Отахонов, 5.Ғиёс Комилов, 9.Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов (22.Рўзим Аҳмедов, 55), 19.Мирзоҳид Ғофуров (3.Хасан Эргашев, 64), 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (77.Азиз Турғунбоев, 55), 84.Неманья Йованович.
"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Мирзакамол Камолов (63. Умиджон Шарипов, 72), 10.Хумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 22.Бобур Қосимов (31.Игорь Тыманюк, 85) 44.Асилжон Бегимқулов, 77.Абдуллоҳ Олимов (19. Зоҳир Қўзибоев, 78), 90.Зафар Тўраев.
Огоҳлантиришлар: Ғ. Комилов (43) – З. Тўраев (70), Ж. Илёсов (70), С. Раҳмонов (76), А. Бегимқулов (88).
Четлатиш: З. Тўраев (73, иккинчи огоҳлантириш).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:28, 07.04.2017.
Ўқилди: 6150 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5995]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5376]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4385]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3317]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3016]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2893]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2872]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2797]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2689]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2585]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик