Кириш Регистрация

Олий лига. "Металлург" ва "Навбаҳор" ўйинида ҳисоб очилмади

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 6-турида "Металлург" - "Навбаҳор" ўйини ўтказилди.

Бекободдаги учрашув кучли шамол остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан чемпионатда пешқадамлардан бири бўлиб турган “Навбаҳор” пойтахт вилоятига катта ниятлар билан келганлигини яширмади. Аммо ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида ўтди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида “Металлург” ҳисобни очишими мумкин эди. Дарвозабон тўпни чап қанотга ташлаб берди. Абдумўминов – Қодирқулов – Магеррамов комбинациясидан кейин тўп 11 метрлик белги яқинига етказиб берилди. Дилмурод Каримовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

33-дақиқада Вусол Магеррамовнинг хатосидан меҳмонлар фойдаланишига бир баҳя қолди. Орадан икки дақиқа ўтиб Азизбек Турғунбоевнинг бош билан берган зарбасидан кейин Зафар Сафаев тўпни ушлаб олди.

Биринчи таймнинг сўнгги дақиқалари мезбонларнинг катта устунлиги остида ўтди, аммо дарвозалар даҳлсизлиги сақлаб қолинди – 0:0.

Иккинчи тайм бекободликларнинг кетма кет ҳужумлари билан бошланди. Биргина Алишер Саматов ўз дарвозаси чизиғи устидан икки марта тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев, Муроджон Тошматовлар қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. 58-дақиқада Магеррамов – Сулаймонов комбинациясидан сўнг Зоҳид Абдуллаев дарвозани нишонга олишга уринди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

66-дақиқада меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Мансур Саидов етказиб берган тўпни Ҳасанбой Эргашев боши билан дарвоза томон йўналтирди. Зарба ноаниқ чиқди.68-дақиқада мезбонлар таркибида Дониёр Исмоилов майдонга чиқарилди. У тушиши билан жамоанинг ҳужумида иштирок этди ва чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 71-дақиқада Аюбхон Нўъмонов узатган тўпни Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозага тўғрилаб қўйганди. Зарба бироз ноаниқ бўлди.

78-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари жарима зарбасини амалга оширишганда Рўзимбой Аҳмедов боши билан тўпнинг йўналишини ўзгартирди. Аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Шу дақиқанинг ўзида мезбонларнинг ҳужуми навбаҳорчилар томонидан ўйин қоидасининг бузулиши билан тугади. Жарима зарбасини Дилмурод Каримов бажарди. Меҳмонлар посбони Асилбек Омонов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Ўйиннинг охирги дақиқаларигача мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Аммо “Навбаҳор” дуранг натижани сақлаб қолди.

Олий лига. 6-тур.
15 апрель (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган) 0:0
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
“Металлург”: 1. Зафар Сафаев, 3. Вусол Магеррамов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов (8. Аюбхон Нўъмонов, 58), 11. Муроджон Тошматов, 13. Санжар Қодирқулов (77. Дониёр Исмоилов, 68), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 40. Исломжон Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов (95. Тимур Усмонов 75).
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Амонов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Ғиёсжон Комилов, 9. Дилшод Жабборов, 19. Мирзоҳид Ғафуров, 21. Аъзамжон Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич (10. Мансуржон Саидов, 46), 77. Азизбек Турғунбоев (22. Рўзимбой Аҳмедов, 56), 84. Неменья Йованович.
Огоҳлантиришлар: Ғиёсжон Комилов (5), Муцроджон Тошматов (23), Неманья Йованович (32), Жаҳонгир Меҳмонов (54), Аъзамжон Алиев (58).

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 18:33, 15.04.2017.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик