Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

ЕЧЛ, чорак финал. Рекордлар рақамлар ва фактлар

Баҳо:
+ | -

0 - «Ювентус» посбони  Жанлуижи Буффон «Барселона» юлдузи Лионель Мессидан бирор марта гол қўйиб юбормаган.

Луис Энрике бошчилигида «Барселона» илк марта ўз майдонидаги баҳсда ғалаба қозонолмади. Жамоа бундан олдинги кетма-кет 15та уй ўйинида фақат ғалабани тантана қилганди. Тўплар нисбати эса -  50-7.

2 - «Ювентус жорий мавсум ЧЛ доирасидаги 10та ўйинда атиги 2та гол қўйиб юборди. Хуллас, 2016 йилнинг 22 ноябрида бўлган «Севилья» - «Ювентус» баҳсининг 9-дақиқасида мезбонлар вакили Николас Пареха гол урганидан буён ҳеч кимга Жанлуижи Буффон дарвозасини ишғол этиш насиб қилмаяпти. Рақамлар асносида айтсак, буюк Жижининг турнирдаги «қуруқ» серияси 531 дақиқага етди.

4 - «Монако» вакили Тома Лемар ЧЛ «плей-офф» босқичининг кетма-кет 4та ўйинида ўз ҳисобига самарали «пас» ёзиб қўйди. Бундай натижа охирги марта 2011 йили Андрес Иньеста томонидан қайд этилганди.

7 - «Ювентус» ярим финалга 7-марта йўл олиб, бу борада Италия клублари орасида якка пешқадамга айланди.

16 - «Монако»нинг 18 ёшли иқтидори Килиан Мбаппе сўнгги 16та ўйинда 16та гол урди.

16 - «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски сўнгги 12та ўйинда ўз ҳисобига 16та гол ёзиб қўйди. Бундан ташқари, «Реал» дарвозасини 6-марта нишонга олди. Бошқа ҳеч бир бир футболчи ЧЛга боғлиқ бундай натижа билан мақтанолмайди.

16 Марко Ройс ЧЛдаги 16-голини нишонлади. У немис миллатига мансуб футболчилар орасида Томас Мюллер (39та гол) ва Марио Гомес (26та гол)дан ортда, холос.

21 - «Барселона» ЧЛ доирасидаги сўнгги 21та уй ўйинида илк марта майдонни голсиз тарк этди. Каталонияликлар охирги марта 2013 йилнинг 1 май куни «Бавария»га қарши баҳсда гол уролмасдан, 0:3 ҳисобида ютқазгандилар.

23 - «Ювентус» шарафини ҳимоя қилаётган Дани Алвеш бунгача «Барселона» сафида 391та ўйин ўтказиб, жами 23та соврин ютганди.

46 - «Атлетико» Диего Симеоне бошчилигида ЧЛда 46 марта майдонга тушиб, 27та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

50 - «Монако» сардори Радамель Фалькао еврокубоклар доирасидаги 50-ўйинида 45-голини нишонлади.

62 - «Ювентус» посбони Жанлуижи Буффон жами 148та еврокубок ўйинида қатнашиб, шундан 62тасида гол қўйиб юбормаган.

100 - «Реал» сардори Серхио Рамос ЧЛда юбилей - 100-ўйинини ўтказди.

2010 - «Лион» 2010 йили ярим финалга чиққанидан буён Франциянинг бирор клуби турнирнинг ушбу босқичида ўйнамаганди. Мана, «Монако» орадан 7 йил ўтиб, омадсизликка чек қўйди.

Омадсизликми бу...?

«Барселона» - «Ювентус» баҳсида мезбонлар туринликлар дарвозаси томон бор-йўғи бир марта аниқ зарба йўллашди. «Барселона» ўз майдонида бундай ҳолатга охирги марта 2009 йили дуч келганди.

Шунингдек, Лионель Месси «Ювентус» дарвозаси томон 5 марта ҳужум уюштириб, шунча хатога йўл қўйди. Аргентиналик футболчи бундай ёмон натижани охирги марта 2011 йилнинг сентябрида БАТЭга қарши учрашувда қайд этганди. Лео ўшанда БАТЭ дарвозаси томон уюштирилган ҳужумларда 6 марта хато қилганди.

Техник кўрсатгичлар

Дарвоза томон аниқ зарбалар сони бўйича: 20та - Криштиану Роналду («Реал»); 16та - Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д.); 15та - Карим Бензема («Реал»), Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар сони бўйича: 21та - Криштиану Роналду («Реал»); 17та - Роберт Левандовски («Бавария»); 16та - Лионель Месси («Барселона»); 12та - Радамель Фалькао («Монако»), Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Сариқ карточкалар сони бўйича: 5та - Марко Верратти («ПСЖ»), Неймар («Барселона»); 4та - 5 нафар футболчи. Жами 442та сариқ карточка қайд этилди.

Қизил карточкалар сони бўйича: 1та - 23 нафар футболчи.

Чап оёқда гол уриш бўйича: 11та - Лионель Месси («Барселона»); 4та - Пауло Дибала («Ювентус»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Риёд Маҳрез («Лестер»).

Ўнг оёқда гол уриш бўйича: 6та -Эдинсон Кавани («ПСЖ»), Роберт Левандовски («Бавария»); 5та - Криштиану Роналду («Реал»).

Бош билан гол уриш бўйича: 3та - Карим Бензема («Реал»).

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича: 10та -Лионель Месси (Барселона); 8та -Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича: 3та - Криштиану Роналду («Реал»), Анхель ди Мария («ПСЖ»).

Пенальти орқали гол уриш бўйича: 4та - Роберт Левандовски («Бавария»).

Энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар: 120199 метр - Коке («Атлетико»); 111132 метр - Антуан Гризманн («Атлетико»); 107401 метр - Данни Дринкуотер («Лестер»); 106739 метр - Габи («Атлетико»); 103382 метр - Юлиан Вайгл («Боруссия» Д.); 100902 метр - Бернарду Сильва («Монако»).  12 нафар футболчи 96 километрдан ортиқ масофа босиб ўтди.

Энг кўп гол урган жамоалар:

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давомии бу ердан ўқишингиз мумкин

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:18, 25.04.2017.
Ўқилди: 5159 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик