Кириш Регистрация
27/05 00:00 Севилья 1-2 Барселона
27/05 19:00 Локомотив 1-1 Сурхон

Олий лига. “Нефтчи” – “Олмалиқ” (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 8-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир маълумотларни тақдим этамиз.

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 18 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 10 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 35та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 20 та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 18 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 33 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:0.

Ўтган мавсумда Олмалиқ ва Фарғонада бўлиб ўтган беллашувларда майдон эгалари ғалаба қозонишган эди. “Нефтчи”нинг сафардаги мағлубиятига Рўзимбой Аҳмедов, Ярослав Мартинюк ҳамда  Дониёр Исмоиловлар томонидан киритилган голлар сабаб бўлган бўлса, Фарғонада Шерзод Ҳакимовнинг дубли ва Сардор Раҳмоновнинг пенальтидан урган голи Андрей Фёдоров жамоасига ғалаба келтирган.

 

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш ўйин натижаси қуйидагича якунланган:

27.09.2016 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
07.06.2015 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 3:1
16.05.2014 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 2:1
14.09.2013 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» – «Олмалиқ» 4:2

Мазкур жамоаларнинг 19-рақобатига Фарғона шаҳри мезбонлик қилади. Учрашув 29 апрель куни  “Истиқлол” стадионида соат 17:00да старт олади. Ёшлар лигаси доирасидаги ўйин эса 16:30га белгиланган.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:48, 27.04.2017.
Ўқилди: 2437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.