Der Spiegel нашри "Реал" ҳуумчиси Криштиану Роналду 2010 йилнинг январида зўрлаш айбловидан пул билан қутулиш учун 375 минг евро тўлагани ҳақида далилга эга бўлди.
Бунинг исботи сифатида португалиялик футболчи ва унинг маслаҳатчиси Осорио де Касторо ўртасида ёзишмалар келтирилади. Унда товон пули ҳақида гап кетган.
Der Spiegel Роналдунинг имзоси қўйилган пул ўтказмас ҳужжатини илова қилган.
– Воситачи қизнинг шокдалиги ва йиғлаётганини айтмоқда. Ҳозирча товон пули ҳақида гап йўқ, у кейин пайдо бўлади, - деб ёзади де Кастро футболчига.
- Яхши, - деб жжавоб беради Роналду.
– 950 минг доллар, – деган смс юборади Де Кастро футболчининг телефонига.
– Шунча пул сўрашяптими? – сўрайди футболчи.
– Бу биринчи талаб. Ҳозирча 660 минг евро сўрашяпти. Биз рад жавобини берамиз. Музокаралар давом этади", - жавоб беради де Кастро.
– Жудая кўпми? – ёзади Роналду.
– Ўйлашимча, ҳа. Бироз камроқ суммага келиша олсак керак", - ёзади де Кастро.
– Камроқ бўлиши керак! – ёзади Криштиану Роналду.
– Биз 260 минг еврога келишдик, – дея музокара якуниларини келтиради де Кастро. - Шунингдек, воситачига ҳам тўлашимиз керак. Яна пул ўтказишни расмийлаштираётган юристларга ҳам тўлаш керак. Биламан, бу катта сумма. Аммо вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли. Келишиш осон бўлмади.