УЕФА «Атлетико» клубига қарши интизомий иш очганини эълон қилди.
Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Реал»га (0:3) қарши ўйинда «матрасчилар»нинг мухлислари «Сантьяго Бернабеу» стадионида тартибсизликларни келтириб чиқарган ва ўриндиқларни бузиб, иншоотга зарар етказган. Энди жамоа катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Бу иш бўйича якуний қарор 18 май куни эълон қилинади.