Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

AIBA президенти: "Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини истаса, унинг аризасини биринчилардан бўлиб кўриб чиқамиз"

Баҳо:
+ | -

Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича Осиё чемпионатига Бутунжаҳон бокс уюшмаси президенти доктор Чинг Куо Ву ҳам ташриф буюрди. Ўзбекистон терма жамоасининг катта устунлигида ўтган қитъа чемпионатидан кейин доктор Ву UzReport телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиевга эксклюзив интервью берди.

«Маълумки, Uzbek Tigers жамоаси иштирок этаётган WSB турнири бокс мухлисларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистонликлар унда ўтган йилдан буён иштирок этишни бошлаб, илк уринишда ярим финалга қадар етиб борди. Бу сафар эса Uzbek Tigers чорак финалда турибди. Аслида эса WSB ғояси 2010 йилдаёқ ишлаб чиқилганди.

Жаҳон бокс серияси ғоясини 2010 йилда илгари сургандим. Бокс яккакурашдан иборат. Бизни қизиқтирган ҳолат эса уни жамоавий кўринишда ҳам синаб кўриш эди. Бундай тажриба ҳали боксда қўлланилмаганди.

Мени хурсанд қилган томони шундаки, кўплаб федерациялар бу ғояни катта қизиқиш билан қабул қилди. Турнир биринчи мавсумидаёқ жуда юқори савияда ташкил этилди.

Ҳозир жамоалар асосий кучни чорак финал ва ярим финалга йиғиб келяпти. Жамоавий тактика бир неча ойларга мўлжаллаб тузиб чиқиляпти. Бу эса турнир асосчиси сифатида мени хурсанд қилади.

Мусобақа ҳали ривожланади ва иштирокчилар сони албатта ошади. Чунки WSB боксчиларни профессионал рингга тайёрлайди. Уларнинг жисмоний ҳолатини кучайтиради. Сизга бир мисол айтаман, Рио Олимпиадасида олтин олган 10 та спортчидан 7 таси айнан WSB иштирокчиси ҳисобланади» - деди Чинг Куо Ву, AIBA президенти.

Ўзбекистон бокси учун 2016 йил жуда омадли келди. Мамлакат спортчилари Олимпиадада энг юқори натижасини қайд этди, Тошкент WSB финалига мезбонлик қилди, ЎБФ президенти Шерзод Ташматов Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти ва AIBA ижроқўми аъзоси бўлди, Хасанбой Дусматов эса йил боксчиси сифатида тан олинди.

«Ўзбекистон боксидаги бу ютуқлар жуда катта ҳаракатлар натижасидир. Мен яхши биламанки, сизларда спортга ҳукумат даражасида эътибор қаратилади. Бу эса энг асосийси. Давлат раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши жамоани ҳар томонлама руҳлантиради.

Муваффақиятнинг яна бир сири — бокс федерациясининг охирги йиллардаги фаоллиги. Шерзод Ташматов менда илиқ таассурот уйғотган. Унинг бу йўлдаги меҳнатини жаҳон боксида ҳамма кўриб турибти. Ўзбекистон боксида норасмий шиорга айланган «барча нарсада энг яхшисига интилиш» — яхши жиҳат. Натижада қисқа фурсат ичида юртингизда Осиё чемпионати, WSB каби турнирлар, AIBA тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

Энг муҳими, федерация бу билан тўхтаб қолаётгани йўқ. AIBA буни қадрлайди ва Ўзбекистонни ўзининг энг яқин ҳамкорларидан бири деб билади» - деди Чинг Куо Ву, AIBA президенти.

Осиё чемпионатини муваффақиятли ўтказа олган Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон чемпионатига ҳам даъвогарлик қилиши ҳам мумкинми, деб сўради интервью давомида Даврон Файзиев.

«AIBA мундиал мезбонини танлашда катта турнирлар тажрибасига эга бўлган мамлакатларга эътибор қилади. Чунки бу AIBAнинг энг муҳим мусобақаси. Жаҳон чемпионатини ўтказиш ниятини одатда кўплаб федерациялар билдиради ва биз уларнинг энг муносибларинигина кўриб чиқамиз.

Кейинги мундиаллардан бирини қабул қилиш учун Ўзбекистон етакчи даъвогарлардан бири. Агар федерациянгиз бизга шундай таклиф билан чиқса, биз уни биринчилар қаторида кўриб чиқамиз. Чунки ҳозир ўзаро ишончимиз юқори даражада» - деди Чинг Куо Ву, AIBA президенти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:25, 10.05.2017.
Ўқилди: 8375 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.