Олий лига 10-туридан ўрин олган «Динамо» - «Насаф» (1:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Олег Тюлькин ўз фикрларини айтди.
«Сўнгги ўйинларда жуда қийналяпмиз. Ҳимоячилар ичида жароҳатланганлар, қизил карточка олганлар бор. Таркибимиз оптимал эмас.
«Насаф» билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Аммо биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Натижадан қониқдим, футболчиларимдан миннатдорман.
«Обод»га қарши ўйингача жароҳатланганлар тикланиб олади деган умиддаман.
Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман, улар сўнгги сонияларгача бизни қўллаб-қувватлаб туришди» - деди Тюлькин.