Кириш Регистрация
12/03 01:00 Ал-Аҳли (СА) 2-0 Ар-Райян
12/03 01:00 Ал-Ҳилол 4-0 Пахтакор
12/03 01:00 Байер 0-2 Бавария
12/03 01:00 Интер 2-1 Фейеноорд
12/03 01:00 Ливерпуль 0-1 ПСЖ
12/03 15:00 Квангжу - Виссел Кобе
12/03 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Шенхуа
12/03 15:00 Квангжу 3-0 Виссел Кобе
12/03 15:00 Кавасаки Фронтале 4-0 Шангхай Шенхуа
12/03 22:45 Лилль 1-2 Боруссия Д
13/03 01:00 Арсенал 2-2 ПСВ
13/03 01:00 Астон Вилла 3-0 Брюгге
13/03 01:00 Атлетико 1-0 Реал Мадрид

Ла лига. «Эйбар» «Барса»ни жазолашига оз қолди

Баҳо:
+ | -

Ла лиганинг сўнгги тури олдидан "Барселона" чемпионликни қўлга киритиш учун назарий имкониятга эга бўлиб турганди. Бунинг учун "Реал" "Малага"га ютқазиб, "кўк-анорранглилар" ўз уйида "Эйбар"ни мағлуб этишлари талаб этиларди.

Аммо, кутилмаганда, баҳс каталоняликлар учун жуда оғир бошланди. Меҳмонларнинг япониялик футболчиси Такеши Инуи "Барса" дарвозасига 2та бир хил гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг мезбонлар уйғонишди ҳамда иккинчи бўлимда ғалабани ўз томонларига оғдиришди.

Дастлаб Неймарнинг зарбасидан сўнг устунга тегиб қайтган тўпни Жунка ўз дарвозасига буриб қўйди. Орадан кўп ўтмасдан "Эйбар" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Месси йўллаган зарбани дарвозабон Йоэль қайтаришга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, Суарес бурчак тўпини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, меҳмонлар дарвозаси томон яна бир пенальти белгиланиб, ҳимоячи майдондан четлатилди. Мессининг 11 метрли жаримадан йўллаган зарбасини Йоэль қайтара олмади.

Ўйин сўнгида Месси майдон марказидан рейдни амалга ошириб, чиройли гол муаллифига айланди. Аргентиналик футболчи мавсумдаги 37-голини урди ҳамда Испания чемпионати тўпурарлиги ҳамда "Олтин бутса" совринига эга бўлиши ойдинлашди.

"Барселона" клуби бир ҳафтадан кейин Испания кубоги финалида "Алавес"га қарши баҳс олиб боришини эслатиб ўтамиз.

Испания чемпионати, 38-тур
БАРСЕЛОНА – ЭЙБАР - 4:2
21 май, 23.00, «Камп Ноу»
Голлар: 0:1 – 7 Инуи, 0:2 – 61 Инуи, 1:2 – 63, автогол Жунка, 2:2 – 73 Суарес, 3:2 – 75, пенальти Месси, 4:2 – 90 Месси.
Ноаниқ пенальти: Месси (70, дарвозабон)
Барселона – тер Штеген, Суарес, Умтити, Альба, Бускетс, Марлон, Ракитич (Пако Алькасер, 71), Сержи Роберто (Андре Гомеш, 46), Иньеста, Неймар, Месси.
Эйбар – Йоэль, Арбилья, Жунка, Капа, Лежен, Пенья (Леон, 68), Эскаланте (Ривера, 83), Дани Гарсия, Инуи, Энрик (Гальвес, 76), Кике.
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (19), Капа (30), Бускетс (41), Пенья (54).
Четлатиш: Капа (74).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:10, 22.05.2017.
Ўқилди: 7357 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz