"Реал" ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау жамоанинг чемпионлар лигасида ғолибликни нишонлаш байрамида иштирок этмади.
A Bola хабарига кўра, португалиялик футболчи бу тантаналарда иштирок этмаган ягона ўйинчи бўлди. Тантана Мадрид марказидаги майдонда бўлиб ўтди. Футболчи шунингдек, Кардиффдаги ғалабадан сўнг ҳам нишонлашда иштирок этмаган эди.
Бу воқеалар Контраунинг "Реал"ни тарк этиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлайди.