«Барселона» яримҳимоячиси Арда Турон Туркия терма жамоаси билан Македонияга (0:0) қарши ўртоқлик ўйинидан қайтишда, самолётда тўполон кўтарган.
Терма жамоа сардори журналист Билол Мешени ҳақорат қилган, сўнгра бўйнидан бўғган. Турон журналистнинг Евро-2016 мусобақасидан сўнг, терма жамоа футболчилари орасида мукофот пулларининг тақсимоти бўйича келишмовчилик юзага келгани ҳақида ёзган мақоласидан норози бўлган ва уни ёлғончиликда айблаган. Шундан сўнг, улар муштлашиб кетган. Фақатгина бошқа футболчиларнинг аралашуви оқибатида тўполонга барҳам берилган. Энди Меше Туронни судга бермоқчи.
Можародан сўнг, Турон терма жамоадаги фаолияти якунланганини эълон қилди.
«Терма жамоа либосини кийганимда бир неча хатоларга йўл қўйдим. Энди халқаро фаолиятимни якунлайман» - деди Турон матбуот анжуманида.