"Херенвен"да ижарада тўп сураётган "Реал" яримҳимоячиси Мартин Эдегор Голландиядаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бу менинг қарорим ди, аммо "Реал" келишув амалга ошиши учун ҳамма нарса қилди. Бу менинг танловим ди, чунки ўйнашни истайман. Мен учун юқори савияда ўйнаш муҳим. Бошқа вариант бўлмаганида Мадридда қолар эдим ва энг яхши ўйинчилар билан ҳар кунги машғулотлар менга фойдали бўлар эди. Мавсум охирида шу ерда яна бир йил қолишга қарор қилдим.
Тўғри қарор чиқардим деб ўйлайман, чунки ўзимга мос бўлган, катта тарихга га ва ёшларнинг ривожланишига сабаб бўладиган клубда ўйнаяпман.
"Реал"да мен дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан машғулот ўтган бўлардим, клуб менга ишонади. Улар менинг ўйинимни кузатишларини билдирдилар. "Реал" скаутлари менинг ўйинларимни доим кузатишди, клуб вакиллари билан тез-тез гаплашиб турибман", - дейди Эдегор.
Эдегорнинг ижара муддати 2018 йилнинг ёзигача белгиланган. Аммо "Реал"да мавсум якунидан сўнг футболчини сафига қайтариб олиш ҳуқуқи бор эди.
18 ёшли футболчи Голландия чемпионатида 16 учрашув ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голга тўп оширди.