"Реал" дарвозабони Кейлор Навас Коста-Рика термаси сафида КОНКАКАФнинг "Олтин кубок" мусобақасида иштирок этмасликка қарор қилди, дея хабар беради AS.
Футболчи ушбу мусобақанинг ўтказилиш муддатларини назарда тутган ҳолда бу қарорга келди: мусобақа 7 дан 22 июлгача АҚШда бўлиб ўтади. "Реал" эса янги мавсумга тайёргарликни 10 июль куни бошлайди. Навас клубнинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотишни истамайди ва мавсумолди тайёргарликни бошидан бошламоқчи.
Аввалроқ, "Реал" "Манчестер Юнайтед"дан Давид Де Ҳеани сотиб олмаслиги маълум бўлган эди. Аммо мадридликлар "Милан"нинг 18 ёшли посбони Жанлуижи Доннарумма атрофида бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқдалар.