Португалия терма жамоасининг бош мураббийи Фернанду Сантуш Конфедерациялар кубоги мусобқаси олдидан ўз шогирдларининг жисмоний тайёргарлиги ҳақида гапирди.
"Ҳозир бу босқичда юз фоизга тайёр ўйинчилар йўқ. Бунинг иложи йўқ.
Жисмоний чарчоқни маънавий-иродали сифатлар билан енгиў мумкин. Менинг ўйинчиларим бунга қодирлар деб ўйлайман.
Криштиану Роналду? У дунёнинг энг яхши ўйинчиси, буни беш-олти йилдан буён таъкидлаб келяпман. У ажойиб сардор, ўз ортидан энг яхши ўйинчиларни эргаштира олади", - дейди Сантуш.
Португалия термаси А гуруҳида Россия, Мексика ва Янги Зеландия термалари билан кураш олиб боради.