"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунидан сўнг ўзи учун тикланиш режасини ишлаб чиқди.
Португалиялик футболчи Конфедерациялар кубогидан сўнг 30 кунлик таътилга чиқмоғи лозим. Роналду да"Реал"нинг "Барселона" билан ўйинни ўзи ичига олган АҚШ бўйлаб мавсумолди тайёргарлик сафарини ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.
УЕФА Суперкубоги учрашуви ҳам Роналдунинг режаларидан ташқарида. Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 32 ёшли футболчининг соғлигига таваккал қилмаслиги мумкин.
Зидан янги мавсумнинг биринчи ўйинидан 10 кун ўтиб, Роналдуни жамоа сафида кўриши мумкин. Португалиялик футболчи 15 август куни Испания Суперкубогида "Барселона"га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда.