Португалиянинг Sic телеканали журналисти Нуну Луш «Реал» мухлисларини ранжитадиган янгиликни маълум қилди.
Криштиану Роналду билан яқиндан таниш бўлган журналист, 32 ёшли футболчининг жамоани тарк этиш нияти жиддий эканини айтди.
«Криштиану Роналду Испанияни тарк этмоқчи. У солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда. Роналду буни ўз обрўсига катта зиён етказди ва клуб уни етарли даражада ҳимоя қилмаяпти деб ҳисобламоқда. У ўзининг айбсиз эканини айтган бўлса-да, ҳеч ким унинг ёнини олмаётганидан хафа.
Криштиану бу гапларни очиқ айтолмайди, бироқ «Реал» уни ҳимоясиз қолдираётганига ишончи комил. Чунки футболчилар билан боғлиқ шунга ўхшаш вазиятларда клуб бошқача иш тутган.
Менимча, «Реал» футболчи атрофидаги воқеалар юзасидан расмий баёнот бериши керак. Криштиануга Испания ёқади, у Мадридни яхши кўради. Севимли қизи ҳам испаниялик. Бироқ у ўзини ҳимоялангандек ҳис қилмаяпти ва бундан ғазабда» - деди Луш Marca хабарида.