Кириш Регистрация

Олий лига 14-тур. «Пахтакор» қийин ўйинда «Насаф»ни енгди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 14-турида «Пахтакор» клуби «Насаф» билан беллашди.

Дастлабки дақиқаларда Лобанов икки бор маҳорат кўрсатди. Нарзуллаев ва Чераннинг аниқ зарбаларини Александр қайтариб қолди. Жамоамиздан Ҳакимов ва Каримовнинг уринишларидан сўнг, тўп мўлжалга аниқ етиб бормади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда ташаббусга эришган "Пахтакор" рақиб жарима майдонига кетма-кет ёриб кирди. 67-дақиқада Каримовнинг дарвоза яқинига оширган тўпини тўхтатиб олган Сергеев кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.

Уч дақиқа ўтгач, Шерзоднинг ўзи гол урди. Чамаси 30 метрлардан кучли зарба билан Каримов ажойиб тўп муаллифига айланди ва фарқни оширди - 2:0.

78-дақиқада Чераннинг пасидан фойдаланган Сайфиев ҳисобни қисқартирди. Охирги дақиқаларда Сергеев ва Каримов қулай имкониятлардан гол ура олишмади. 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолган "Пахтакор" қийин беллашувда муҳим муваффақиятга эришди.

Олий лига 14-тур
19 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:1 (0:0)
Голлар: Сергеев, 67 - 1:0. Каримов, 70 - 2:0. Сайфиев, 78 - 2:1.
Ҳакамлар: В.Коваленко, А.Расулов, Ж.Саидов. Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
"Пахтакор": Лобанов, Алижонов, Козак, Тожиев, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Юсупов, 63), Каримов, Нуруллаев (Саъдиллаев, 81), Сергеев, Ҳакимов (Авилов, 86).
"Насаф": Суюнов, Шораҳмедов, Ғаниев (Эркинов, 71), Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Рашидхонов, Сайфиев, Нарзуллаев (Абдухолиқов, 82), Черан.
Огоҳлантиришлар: Ҳакимов, 35. Сайфиев, 37. Тожиев, 40.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 22:37, 19.06.2017.
Ўқилди: 6923 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик