Лионел Месси ўзининг 30 ёшини қарши олди. Биз эса шу муносабат билан Месси ҳақида сиз билган ва билмаган 3та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Месси ва реклама
Одатда, реклама деганда кўпчилик ишқибозларнинг хаёлига Криштиану Роналду келади. Чунки у кўплаб рекламаларда суратга тушган ва тушмоқда ҳам. Шу боисдан ишқибозлар орасида “Роналду рекламаларда суратга тушиб пул топса, Месси футбол ўйнаб даромад қилади”, деган гап юради. Бироқ буни қарангки, Лионел Месси рекламаларда суратга тушиш бўйича Роналдуни ортда қолдирар экан. Аргентиналик футболчи кийим-кечак, парфюмерия маҳсулотлари, ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кўплаб компаниялар билан тузилган шартномаларга эга.
Яна Аспергера синдроми
Навбатдаги янгилик эса чиндан кутилмаган. Яъни Мессида ана Аспергера синдромининг хуруж қилиши. Шифокорларнинг айтишича, Мессининг ривожланиши энди ортга кетиши мумкин экан. Улар бунга Мессининг организмини ҳаддан ташқари зўриқтирганини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Футболчи касби йўлида саломатлигини қурбон қилаётган экан. Бироқ Месси шуғулланишдан тўхташни истамайди. Эҳтимол, шифокорларнинг хавотири ўринсиздир, бу ёғини энди вақт кўрсатади.
Мессининг олтин оёғи
Япониядаги магазинлардан бирида Лионел Мессининг олтиндан ясалган оёғи бор. Бу оёққа қизиқувчилар бисёр, унинг нархи кўпчиликнинг капалагини учириши тайин. Ахир ким ҳам битта олтин оёқ учун 4 млн евро тўларди? Ҳеч ким.