«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 30 июнь куни Антонелла Рокуццо билан тўй базмини ўтказади.
Бўлажак тўй маросимида дастурхонга тортиладиган таомлар рўйхати ижтимоий тармоқларда ошкор бўлди. Унга кўра, Месси меҳмонларга гўштли таомларнинг бир неча тури, паштет ва пишлоқларни таклиф қилади. Асосий таом сифатида эса Аргентина стейки дастурхонга қўйилади.