Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Мираброр Усмонов 70 ёшни қарши олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2013-2016 йилларда бошқарган Мираброр Усмонов қутлуғ 70 ёшни қарши олди.

Мираброр Зуфарович фаолияти давомида бир қатор маъсулиятли вазифаларда хизмат қилиб, бошқалар учун ибрат ва намуна бўлгувчи шарафли йўлни босиб ўтди.

Олимипия қўмитасини узоқ вақт бошқармаган бўлса-да, Мираброр Усмонов раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси Олимпия ўйинларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Давлатимиз раҳбарияти ва шахсан Президентимизнинг бевосита қўллаб қувватлаши натижасида, шунингдек, Мираброр Зуфаровичнинг ташаббуси билан ўзбек спорти тарихида биринчи марта Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган спортчилар ва уларни тарбиялаган мураббийларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Спортчи ва мураббийларга кўрсатилган бундай ғамхўрлик кейинчалик XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ўз мевасини берди. Ўзбекистон делагацияси Рио-де-Жанейро мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 13 та медаль билан 207 мамлакат вакиллари орасида 21-ўринни эгаллади. Демак, айнан Мираброр Усмонов раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси Олимпия ўйинларидаги самардорлигини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатидан икки марта яхшилашга эришди.

Мираброр Усмоновнинг хизмати ҳукуматимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, у турли йилларда қуйидаги орден ва фахрий унвонларга сазовор бўлган:

“Меҳнат Шуҳрати” ордени (1995 й.)

Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи (1997 й.)

“Фидокорона хизматлари учун” ордени (2007 й.)

“Эл-юрт ҳурмати” ордени (2011 й.)

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони (2016 й.)

“Дўстлик” ордени (2017 й.)

Мираброр Зуфарович шунингдек, Халқаро футбол федерациялар Ассоциациясининг (ФИФА) “Хизматлари учун” ҳамда Осиё Олимпия Кенгашининг “Олтин ордени” билан тақдирланган.

Пайтдан фойдаланиб, камтарин инсон, меҳрибон раҳбар, ўз касбига меҳр қўйган кучли профессионал шахс сифатида танилган Мираброр Зуфарович Усмоновни табаррук 70 ёши билан муборакбод этамиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:20, 04.07.2017.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.