Кириш Регистрация

Серхио Рамос: «Зидан футболчилар ишончини қозонди, «Реал»да бу осон эмас»

Баҳо:
+ | -

«Реал» сардори Серхио Рамос мавсум якунлари ҳақида гапирди.

«Зидан ўзидан олдинги барча мураббийларнинг рекордини янгилади. У футболчилик иқтидорини мураббийликка кўчира олди. Футболчилар ишончини қозонди, бундай катта клубда бу иш осон эмас. Биз у билан жуда яқинмиз.

Футболда ўз ютуқларингдан завқ олишга вақт тополмайсан. Тўрт йил ичида уч марта ЕЧЛ ғолиби бўлдик, бунга ақл бовар қилмайди. Фаолиятимни якунлагач, эришган ютуқларим ҳақида фикр юритаман, медалларимни томоша қиламан.

2017 йил мен учун жуда яхши ўтди. «Реал»да яна кўп вақт тўп суришга қодирман. Жисмонан ва руҳан ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман.

Янги мавсумда, Майамида «Барселона» билан ўртоқлик ўйинини ўтказамиз. Демак, иложи борича тезроқ жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз керак. Бу билан янги совринлар сари йўлга чиқишдан олдин «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона»га қарши ўйинларда ўзимизни синаб кўришимиз мумкин бўлади» - деди Рамос.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:45, 07.07.2017.
Ўқилди: 7616 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.