Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ж.Кореядаги ўзбекистонлик талаба футбол ўйнаб ҳам 2 минг доллар топяпти...

Баҳо:
+2 | -

Жанубий Кореяда тўп сурадиган футболчиларимиз сони яна бир нафарга кўпайди. Фақат бу сафар ҳамюртимиз ушбу мамлакатнинг учинчи дивизионида ўйнайди. Аниқроғи, «Андижон»нинг собиқ ўйинчиси Жаҳонгир Мақсудов «Гоянг Ситизен» клуби билан келишувга эришди. Шартнома муддати икки йилга мўлжалланган. 1994 йилда таваллуд топган бўйдор марказий ҳимоячи фаолияти мобайнида «Андижон» ва «Бунёдкор» жамоаларининг асосан ёшлар таркибида майдонга тушган. Ҳозирда у Тошкентда бўлиб турибди, ҳужжат масаласи ҳал бўлган заҳоти Ж.Кореяга жўнаб кетади.

- Жаҳонгир, Жанубий Корея клубидан таклиф қандай пайдо бўлди?

- Ҳаммаси кутилмаганда ва жуда қизиқ тарзда юзага келди. Ўзим Ж.Кореянинг Сежонг университетида таҳсил оламан. Йил бошидан бери ушбу таълим масканининг ҳаваскорлар жамоасида ўйнаб келаётгандим. Учрашувларнинг бирида менга К-3 League, яъни ҳисоб бўйича мамлакат 3-дивизиони иштирокчиси бўлган «Гоянг Ситизен» клуби мураббийлари томонидан қизиқиш билдирилди. Жамоада кўрикдан ўтиш учун таклиф қилишди, синов муваффақиятли ўтди ва икки йиллик шартнома имзоладим. Айни пайт Тошкентда ҳужжат ва виза масалалари билан шуғулланяпман. Ж.Корея футбол ассоциацияси ЎФФга менинг халқаро сертификатимни сўраб мурожаат йўллаган. Шу ҳафта Ж.Корея элчихонаси менга 2 йиллик виза тақдим этади ва шундан сўнг «Гоянг Ситизен» ихтиёрига етиб бораман.

- Таклифнинг 3-лига клубидан тушгани сизни иккилантирмадими?

- Ҳар қандай чорловга ҳурмат юзасидан қараш керак. Ҳаваскорлар жамоасидан профессионал клубга ўтдим. Бундан хурсанд бўлдим. Ўз ўрнида, университет раҳбарлари ҳам мен билан фахрланишлари, бу трансфер таълим муассасаси обрўсини яна ҳам кўтаришга хизмат қилишини айтишди. Шу билан бирга, параллел равишда ўқишни давом эттиришимга рухсат беришди. Шунингдек, бразилиялик икки футболчи ҳам «Гоянг» билан шартнома имзолашди.

- Бу таклиф нимаси билан қизиқарли бўлди?

- «Гоянг Ситизен» - профессионал клуб. Жамоанинг уй стадиони «Бунёдкор»никидан деярли қолишмайди. Арена атрофида сунъий ва табиий қопламали учта машғулот майдони бор. Клубда барча йўналишлардаги ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилган. Жамоага маҳаллий мутахассис устозлик қилади. Жисмоний тайёргарликка португалиялик мураббий жавобгар. Баъзи жиҳатлар бўйича бизнинг олий лига клубларимиздан ҳам устун. Албатта, ҳар бир футболчи легионер сифатида хорижда тўп суришни хоҳлайди. Менда ҳам шундай имконият юзага келди ва бундан унумли фойдаландим. Ж.Корея чемпионати Осиёда етакчи ўринларда туради. Гарчи «Гоянг Ситизен» 3-лига клуби бўлсада, чемпионатнинг савияси паст эмас. Бу нарса ўсишим ва янги даражага кўтарилишим учун ёрдам беради, деган умиддаман. Жамоам ҳозир ўз лигасида пешқадамлик қиляпти. Клуб олдига К-2 лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шу мақсадга эришсак, келаси мавсум Баҳодир Насимов ва Баҳодир Пардаевга қарши ўйнаш имконига эга бўламан.

- Бу футболчиларимиз билан кўришмадингизми?

- Йўқ, ҳали, лекин тез кунларда учрашув амалга ошиб қолса керак. Олти ой давомида тил ўргандим. Ҳозир бемалол ҳам корейсча, ҳам инглизчада сўзлаша оламан. Ҳаттоки, мураббийимиз ўз кўрсатмаларини бразилиялик футболчиларга етказишда мендан фойдаланяпти: таржима қилиб беряпман. Қандай ишга қўл урмай, аввало, отам билан маслаҳатлашаман. Шу ўринда айтиб ўтишим керак, дадам Мўминжон Мақсудов кўп йиллар давомида «Андижон» жамоасини клуб раиси сифатида бошқарган. Акам Мансур Мақсудов бугунги кунда «Андижон»да ўйнаяпти. Ўз вақтида «Бун­ёдкор» ва «Пахтакор»нинг ёшлар жамоаларида тўп сурган.

- Бош мураббий сиздан нимани талаб қиляпти?

- Марказий ҳимояда ўйнайман, бў­йим 193 сантиметр. Жамоа устози шу устунлигимдан фойдаланишим кераклигини айтади. Ҳаводаги курашларда рақиб футболчиларига имконият бермаслигимни сўрайди. Машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларида бу талабни бажара олдим, деб ўйлайман.

- Бу лигада легионерларга чекловлар борми?

- Ҳа, бор. Худди бизда бўлгани каби 3}1 лимити амал қилади. Юқорида айтиб ўтганимдек, клубда мендан ташқари икки нафар бразилиялик тўп суришади. Билишимча, яқин кунларда жамоамизга яна бир легионернинг келиб қўшилиши кутиляпти.

- Клуб базасига жойлашдингизми?

- Худди шундай. Жамоамиз базаси замонавий бўлиб, барча талабларга жавоб беради. Бу борада муаммо йўқ.

- Ж.Корея 3-лигасида ўртача маош қанча экан?

- Футболчилар тахминан 1,5-2 минг АҚШ доллари олишади. Қолаверса, мукофот пуллари ҳам бор.

- У ерга эркин агент мақомида йўл оляпсизми?

- Ҳа, шундай. «Андижон» билан шартномам якунланган эди.

Шоҳжаҳон КАРИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:45, 13.07.2017.
Ўқилди: 22721 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.