Яқинда футболчи сифатида фаолиятини якунлаган Франческо Тотти яна “Рома”га қайтиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, у “Рома” директори лавозимини эгаллайди.
“Ҳаётимнинг бир қисми — футболчилик карерам ниҳоясига етди, — дейди Тотти. — Энди яна бир муҳим даврни бошламоқчиман — “Рома” директори бўлмоқчиман. Кейинчалик менинг ташриф қоғозимда нима деб ёзилади? Шунчаки Франческо Тотти, “Рома”, дейди Тотти.