«Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкин.
NRK хабарига кўра, 38 ёшли футболчи билан Норвегиянинг «Саннефьорде» клуби қизиқмоқда. Айни пайтда томонлар бу ҳақда музокара ўтказмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Диего Форлан ярим йилдан буён майдонга тушмаяпти. Унинг сўнгги жамоаси Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клуби бўлган эди.