Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хави: «Барселона» ухлаб қолди, «Реал» ҳар томонлама ўтиб кетди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида ўйнаётган Хави нима учун «Реал» каталонияликларни ортда қолдираётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Содда қилиб айтганда, «Барселона» ухлаб қолди. Жамоа ўз академияси ва ўйин услубини такомиллаштириши лозим. Ёш футболчилар бош жамоага қўшилишдан олдин клуб фалсафасига мос ўйин услубида ўйнашни ўрганишлари лозим.

«Реал» жуда яхши харидларни амалга оширди. Ҳозирда мадридликлар ўйиннинг ҳар бир жиҳати — қарши ҳужум, позицион ҳужум, тўп назорати ва ҳужумдан ҳимоячга ўтишда ҳукмронлик қилишмоқда. Рақиб жамоа сафида тезкор ва кучли футболчилар йиғилган. Улар эса Зиданга ишонишади.

«Барселона» Вальвердега ишонгани менга ёқмоқда. У бу ишга тайёр, катта тажрибага эга, жамоа билан яхши таниш. Шу боис, у "Барса"ни яхши бошқариши керак. Унинг жамоага қайтиши, клуб аввалги ўйин услубига қайтади деганидир», — деди Хави.

Сўнгги 4 мавсумда «Реал» 3 марта Чемпионлар лигасида (2014, 2016, 2017), бир марта Испания чемпионати ва бир марта Испания кубогида ғолиб чиқди (2017). Бу вақт давомида «Барселона» бир марта ЕЧЛ (2015), 2 марта Ла лига (2015, 2016) ва 3 марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:20, 20.07.2017.
Ўқилди: 13465 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.